Фото: Нодиржон Турғунов.

26 март куни Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонига янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нодиржон Турғунов Ар-Риёдга борди, дея хабар берди Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги «Дунё» ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, 49 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институтини (ҳозирда –  Тошкент давлат шарқшунослик университети) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган.

Хусусий тузилмаларда таржимон сифатида, шунингдек, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгашида фаолият кўрсатган. 2016 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб келмоқда.

Ўтган йиллар давомида ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2019−2021 йилларда Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳрида (Қозоғистон), 2021−2024 йилларда эса Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) бош консул бўлиб ишлаган.

Нодиржон Турғунов 2018—2024 йилларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили лавозимларида ишлаган Улуғбек Мақсудов ўрнини эгаллади. 

Мавзуга алоқадор