Россияда Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этиш таклиф қилинмоқда
“Крокус Сити Холл”даги терактдан сўнг Россияда яна Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш ҳақида муҳокамалар бошланди. Ушбу мавзу РФда мунтазам равишда муҳокама қилиб келинади. Ҳатто колонияда вафот этган мухолифатчи Алексей Навалний ҳам узоқ вақт Марказий Осиё билан виза режими тарафдори бўлган. Тожикистон фуқаролари содир этганликда айбланаётган терактдан кейин эса бу ғоя деярли давлат даражасида тарғиб қилинмоқда. Хусусан, буни билдирганлар орасида Давлат Думаси депутати СергейМиронов ҳам бор.
Orda.kz Қозоғистон ва Россия экспертлари билан визасиз
режимнинг бекор қилиниши қанчалик ҳақиқатга яқинлиги ҳамда бу нималарга олиб келиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашди.
Иттифоқ
шартларини бузиш
Марказий Осиё бўйича россиялик эксперт Аркадий Дубновнинг
фикрича, бу чақириқларнинг амалга ошиши даргумон. Унинг сўзларига кўра, бундай
ғоялар Россия элитасида террорчилик таҳдидига қарши тура олмаслик туфайли
тартибсизлик ҳукм сураётганидан далолат беради.
Дубновнинг фикрича, бу каби популистик баёнотлар сўнгги йилларда
вакиллари Марказий Осиё аҳолисига нисбатан тобора шовинистик муносабатда бўлган
Россиянинг
"чуқур одамлари" эътиборини тортишга уриниш бўлиши мумкин.
Қозоғистонлик сиёсатшунос ва халқаро муносабатлар бўйича
эксперт Ануар Бахитхонов ҳам россиялик сиёсатчиларнинг баёнотларини популистик
деб атайди.
“Россия сиёсатчиларининг Москвадаги даҳшатли теракт фонида Марказий Осиё мамлакатлари билан виза режими жорий этилгани ҳақидаги баёнотлари, менимча, Россия фуқароларининг ҳозирги кайфиятига мос келади ва халқ билан қайта алоқа ўрнатгандек кўриниш учун қилинган”, - дейди у.
Аркадий Дубновнинг эслатишича, айрим постсовет мамлакатлари, жумладан,
Марказий Осиё давлатлари СССР парчаланганидан кейин ҳам Россия билан яқин
алоқаларни давом эттирмоқда. Хусусан, гап Қозоғистон ва Қирғизистонни ўз ичига
олган ЕОИИ ҳақида бормоқда.
“Агар биз ушбу икки давлат билан визасиз режимни бекор қилиш
ҳақида гапирадиган бўлсак, унда ЕОИИ иши учун баъзи асосий шартларни - одамлар,
капиталнинг эркин ҳаракатланишини ва бошқаларни бекор қилиш ҳақида савол
туғилади. Бу эса эни
ўта сиёсий масала...
Ва ҳатто ушбу
мулоҳазалардан келиб чиқиб, визасиз режимдан воз кечиш менга ақл бовар
қилмайдигандек туюлади, чунки бу ЕОИИ парчаланиши хавфини туғдиради”, - деб ҳисоблайди Дубнов.
“Бу каби популистик баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмайди ҳамда қадриятларимиз ва
давлатларимизнинг илгари эришилган барча келишувларига, хусусан, ЕОИИ
фаолиятига зиддир. Виза режими қанчалик яхши бўлмасин, эркин савдога тўсиқ қўяди, туризм ва
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини айтмаса ҳам бўлади”, - деб ҳисоблайди сиёсатшунос.
Бепоён
рус кенгликлари
Аркадий Дубнов Марказий Осиё давлатлари билан виза жорий
этилишига қарши бошқа далилларни ҳам келтиради. Унинг фикрича, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўз
оиласини боқишни ҳоҳлайди,
лекин уйида буни
уддалай олмаган ҳолда, у ёки бу тарзда Россия Федерациясига боришга интилади:
“Агар Россия виза жорий қилса, улар нима қилишлари керак?
Тожикистон ва Россия ўртасидаги бошқа, таъбир жоиз бўлса, маданиятлироқ
муносабатлар шароитида Тожикистон фуқаролари меҳнат визаси учун мурожаат
қилишлари керак бўлади.
Бунинг учун Россиядан иш берувчининг таклифномаси ва меҳнат шартномасини тузиш зарур. Аммо тажриба шуни
кўрсатадики, бу одамлар Россия Федерациясига келишдан олдин таклифнома ололмайди, чунки бу ҳолатда уларга энг кам иш ҳақи
кафолатланиши керак. Россиянинг ҳозирги иш берувчиси эса бунга қодир эмас, чунки у малакасиз
ишчи кучига таянади”.
Шу билан бирга, эксперт Марказий Осиёдан келган ишчилар ва
Россиядаги иш
берувчилар ўртасидаги муносабатлар ярим қонуний эканини қайд этади. Биринчиси «конвертда» маош олади,
иккинчиси эса, шунга кўра, солиқ ва бошқа тўловларни тўламайди.
“Зарарни нафақат Россияда иш излаётганлар, балки иш
берувчиларнинг ўзлари ҳам кўради. Бу эса энг
йирик иқтисодий тармоқлар: уй-жой коммунал хўжалиги, қурилиш ва хизмат кўрсатиш
соҳаси дегани. Шусиз ҳам Россияда улар учун ходимлар етарли эмас”, - деб тушунтиради эксперт.
Агар Марказий Осиё билан визасиз режим бекор қилинса,
Россияга киришнинг иккинчи варианти - туристик визалар бўлади. Аркадий Дубновнинг сўзларига кўра, бу радикаллар учун мақбул бўлиши мумкин.
“Айтайлик, бир киши Россияга сайёҳ сифатида келди, иш топди,
яъни қонунни бузди ва ертўлага
кириб кетади, уни топиб бўлмайдиган жойларга боради. У Россиянинг бепоён кенгликларига сингиб
кетади ва ҳокимият учун эришиб бўлмайдиган бўлиб қолади”, деб ҳисоблайди эксперт.
"Мен нафақат визасиз режимни бекор қилиш истиқболини
кўраётганим йўқ,
балки Россиянинг бошида қисман соғлом раҳбарият турганига ишонадиган бўлсак,
бунинг имкониятини ҳам кўрмаяпман”, - дейди Ануар Бахатханов.
Ануар Бахитханов,
шунингдек, виза режими жорий қилинганларга ҳам, жорий қилганларга ҳам тегишли
эканлигини эслатди.
"Виза режимини жорий этаётган томон бу ҳодисанинг бошқа
мамлакатларга қандай таъсир қилишини ҳам тушуниши керак", - дейди эксперт.
Бахитхановнинг
сўзларига кўра, агар Россия визани жорий қилса, бу Қозоғистон учун нохуш
янгилик бўлиши аниқ. Бироқ, у ўзгаришларга мослашиш етарлича тез бўлишига ишонади.