Москвада ҳайит намози онлайн ўқилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Москва мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон ҳайити намози одатдаги шаклда: масжидларда ўқилишини маълум қилди.
“Москва
расмийларининг буйруғи билан Қурбон ҳайити онлайн тарзда ўтказилади, деган
маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, - дейилади хабарда.
Байрам
намози Россия пойтахтидаги Тинчлик хиёбони яқинида жойлашган жомеъ масжидида 10
апрель куни соат 07:00 да ўқилади.
Байрам
давомида масжидга узрли сабабларга кўра ташриф буюра олмаганлар маърузаларни
тинглашлари ва байрам муҳитини ҳис қилишлари учун байрам хутбасининг онлайн
трансляцияси ташкил этилади.
Москва
ҳукумати маълумотларига кўра, Қурбон ҳайити шарафига ўтказиладиган тадбирларда
400 мингдан ортиқ киши иштирок этиши кутилмоқда. Москва мусулмонлари идораси
байрам вақтида тиқилинчларнинг олдини олиш учун тартибни сақлашга, кўнгиллилар
ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг талабларини бажаришга чақирди.
Шунингдек, катта сумкалар ва рюкзаклардан фойдаланишдан қочиш тавсия этилди.
Террорчилик хавфи юқори даражада бўлишда давом этаётгани сабабли ҳушёр бўлиш
сўралди.