Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 182 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ ва Ғазо шимолига ҳужум қилди. Кун давомида 62 киши ҳалок бўлди ва 7 октябрдан буён Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида жами 33 037 киши шаҳид бўлди, 75 668 киши яраланди.

▪️ Бугун тунда Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Ал-Ақсо масжидида намозхонларга ҳужум қилди. Одамларга кўздан ёш оқизувчи газ пуркалди, ўнлаб намозхонлар ҳибсга олинди. Тулкармда бир йигит отиб ўлдирилди.

▪️ Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун янги йўналишлар, жумладан, ҲАМАС билан уруш бошланганидан бери ёпиқ бўлган анклав шимолидаги «Эрез» назорат-ўтказиш пунктини очишини маълум қилди.

▪️ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Исроилга қурол экспортини тақиқловчи резолюцияни 28 кўпчилик овоз ва 6 давлат қарши овоз билан қабул қилди.

▪️ Жанубий Кипр юнон маъмуриятининг маълум қилишича, 240 тонна гуманитар ёрдам олиб кетаётган кемалар Ғазодан фаластинликларга етказмасдан қайтган. Бу Ғазодаги Исроил ҳаво ҳужумида 7 нафар ёрдам ходими ҳалок бўлганидан бир кун ўтиб содир бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Сдерот, Ашкелон ва Нирамга ракета отилди.

▪️Ҳизбуллоҳ Юқори Жалилага зарбалар беришни бошлади. Маълум қилинишича, ишғол аскарлари яраланган.

 ▪️Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти: Ғазода очлик ва сувсизликдан ўлган болалар сони 31 нафарга етди.

 ▪️ ЮНИСЕФ: Ғазодаги 10 та мактабдан 8 таси вайрон бўлган.

 ▪️ Sky News: Британия қуролларининг Исроилга экспортини назорат қилаёганлар Ғазодаги уруш жиноятларига алоқадор бўлишдан қўрқиб, ўз ишларини тўхтатишга қарор қилишди.

▪️ Ғазодаги қирғинлар муносабати билан Мальдив ҳукумати исроилликларнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Депутатлар мамлакат иммиграция қонунчилигига киритилган ўзгартишларни бир овоздан маъқуллади.

▪️ Бирлашган Араб Амирликлари Ғазода БМТнинг 7 ходими ўлдирилгани ортидан Исроил билан барча дипломатик алоқаларни тўхтатганини эълон қилди. Исроилнинг i24News ахборот агентлигининг хабар беришича, Амирлик расмийлари бу хабарни тасдиқлаган ҳолда Тел-Авив ва Абу-Даби ўртасидаги муносабатларни “энг қоронғу” деб атаган.

Мавзуга алоқадор