Исроил полициясига пичоқ билан ҳужум уюштирган ва воқеа жойида ҳалок бўлган Ҳасан Саклан Қуддусга экскурсия билан келган. Сакланан ҳужумни амалга ошириш учун касаллик баҳонасида экскурсия вақтида гуруҳни тарк этган. У 34 ёшда, Туркиянинг Шанлиурфа шаҳридаги масжид имом-хатиби, уйланган, тўрт фарзанднинг отаси эди.