01.05.2024 08:48
Қуддусда Туркия фуқароси Исроил полициясига ҳужум қилди
Исроил полициясига пичоқ билан ҳужум уюштирган ва воқеа жойида ҳалок бўлган Ҳасан Сакланан Қуддусга экскурcия билан келган. Таъкидланишича, Сакланан ҳужумни амалга ошириш учун касаллик баҳонасида экскурcия вақтида гуруҳни тарк этган. У Туркиянинг Урфа шаҳрида рўйхатга олингани айтилади.
34 ёшли Ҳасан Сакланан Туркиянинг Шанлиурфа шаҳридаги масжид имом-хатиби, уйланган, тўрт фарзанднинг отаси эди. У исроиллик босқинчини ўлдириш ва шаҳид бўлиш учун ишғол остидаги Фаластиндаги Ал-Қудсга (Қуддус) сайёҳ сифатида келган.
Қуддусдаги ҳужумдан сўнг Туркиядан келган саёҳатчилар тез-тез тўхтаб турадиган “Нев Сапитол” меҳмонхонаси Исроил полицияси томонидан ўраб олингани ва тинтувлар ўтказилгани хабар қилинган.