Фатҳ ва ҲАМАС Хитойда ярашув бўйича музокара ўтказди
Фаластиннинг рақиб сиёсий гуруҳлари – Фатҳ ва ҲАМАС вакиллари Пекинда ярашув бўйича музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Музокаралар
фактини Хитой Ташқи ишлар вазирлиги улар аниқ қачон бўлиб ўтганини кўрсатмаган
ҳолатда тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз,
Исломий қаршилик ҳаракати (ҲАМАС) ва Фаластин миллий озодлик ҳаракати (Фатҳ)
босқинчиликка қарши курашда кучларни бирлаштириш учун фаол чоралар кўрмоқда. Улар
шу йил бошида Москвада ягона ҳукумат тузиш бўйича йиғилиш ўтказган эди.
Кейинроқ Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос Туркия ташқи ишлар вазири
Хоқон Фидан билан учрашиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш усулларини муҳокама
қилди.