08.05.2024 07:20

Италияда мусулмонлар масжид учун шаҳар маъмурияти билан курашмоқда

Италиянинг Монфалконе шаҳри мусулмонлари диний жамоатнинг жамоавий ибодат қилишига тўсқинлик қилаётган исломофоб маъмуриятга қарши курашни давом эттирмоқда. Ўта ўнг партия мэрининг буйруғи билан ноябрь ойидан бери шаҳар мусулмонларига икки исломий марказда намоз ўқиш тақиқланган. 
Тақиқ сабабли айни пайтда мусулмонлар хусусий қурилиш майдончасида йиғилиб, очиқ жойда жума намозини ўқишмоқда ва шу ой охирида бўлиб ўтадиган суд мажлиси қарорини кутишмоқда.  
Қурилиш майдончасида намоз ўқиётганлар орасида мўминларни жума намозига меҳмон қилишга рози бўлган участка эгаси Ража-ул-Ҳақ ҳам бор, деб ёзади France24.  
“Менга айтинг-чи, қаерга боришим керак? Нега Монфалcонени тарк этишим керак? Мен шу ерда яшайман, шу ерда солиқ тўлайман!” - дейди 2006 йилда Бангладешдан келиб, Италия фуқаролигини олган Ҳаққ.  
"Католиклар, православлар, протестантлар, Иегова шоҳидлари - барчасининг ўз ибодатхоналари бор, нега бизда шундай бўлиши мумкин эмас?"  
Муҳожирлар 30 минг аҳолиси бўлган шаҳарнинг учдан бир қисмини ташкил қилади, уларнинг аксарияти 1990-йилларнинг охирида Италиядаги энг йирик кема қурувчи бўлган Финcантиери учун круиз кемаларини қуриш учун кела бошлаган Бангладешлик мусулмонлардир.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.