Америкалик машҳур рэпер ва бастакор Macklemore Фаластинни қўллаб-қувватлаб қўшиқ куйлади
Америкалик машҳур рэпер ва бастакор Macklemore сешанба куни Фаластинни қўллаб-қувватловчи норозилик қўшиғини эълон қилди. "Hind's Hall", сарлавҳаси Колумбия университетининг Ҳамилтон залига ишора қилади. Апрель ойи охирида Фаластин тарафдори бўлган талабалар мазкур залда Ғазода ўлдирилган олти ёшли қизалоқ Ҳинднинг шарафига "Hind's Hall" (Ҳинднинг зали) деб ёзилган улкан баннерни осиб қўйишганди.
Асарда хип-хоп санъаткори Америка сиёсий элитасини,
жумладан, Қўшма Штатлар президенти Жо Байденни ишғол остидаги Фаластин анклавида давом
этаётган қонли Исроил тажовузига қарамай, ҳаракатсизлиги учун танқид қилади.
Машҳур рэппер
норозилик намойиши ўтказаётган Фаластин тарафдори талабаларни
қўллаб-қувватлашини билдирди, шу билан бирга, Америка мусиқа саноати вакилларини сукут сақлаганликлари учун
танқид қилди.
Бир суткадан камроқ вақт ичида Макклеморнинг композицияси Х
платформасида (собиқ Твиттер) 18 миллион марта кўрилди. Мусиқачи трекдан тушган
барча маблағни фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш учун БМТнинг Яқин Шарқ
агентлиги (ЮНРВА)га
юборишга ваъда берди.