ўзбекистон

  • Ўзбекистон Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни олқишлади

    Ўзбекистон АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди, дейилади ТИВ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда.

  • Ярим йил ичида 50 га яқин талаба гиёҳвандлик моддалари савдосига аралашиб қўлга тушди

    Миллий марказ катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудовнинг таъкидлашича, энг ёмони гиёҳванд моддалар эндиликда қаҳва, ширинлик ёки ичимликлар таркибида ҳам учраяпти. Улар битта истеъмолдаёқ қарамликни уйғотади.

  • Ўзбекистонда Meta компаниясининг ваколатхонаси очилиши мумкин

    Ўзбекистонда Facebook, Instagram, WhatsApp Threads тармоқларини ўз ичига олган Meta компанияси ўз ваколатхонасини очиши мумкин.

  • Ўзбекистон ва Саудия Арабистони маданият вазирлари ўзаро ҳамкорлик бўйича ҳужжат имзолади

    Ар-Риёдда Озодбек Назарбеков ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлиги маданият вазири Бадир бин Абдулла бин Муҳаммад бин Фарҳан Ал Сауд учрашувида таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Саудия Арабистонида сақланаётган Марказий Осиё тарихига оид бетакрор ва нодир қўлёзмаларни ўзбек тилига таржима қилиш масалалари ҳам муҳокама этилган.

  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 72 млрд доллардан ошди

    2025 йил I ярмида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етган. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 36,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 35,4 млрд долларга тенг бўлган. Охирги 3 ойда ташқи қарзимиз 3,8 млрд долларга, охирги 1 йилда эса 15,6 млрд долларга кўпайган.

    Давомини ўқиш...
    162
    02.10.2025 15:25
  • Сардор Умурзоқов Иордания подшоҳи Абдулла II билан учрашди

    Учрашувда минтақадаги, хусусан, Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги сўнгги воқеалар ҳам муҳокама қилинган. Шунингдек, делегация аъзолари кун давомида подшоҳнинг дин ва маданият масалалари бўйича бош маслаҳатчиси, шаҳзода Амир Ғозий, вақф ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад ал-Ҳалаяла, Иордания бош муфтийси Аҳмад ал-Ҳасанот ҳамда ташқи ишлар вазири Айман Сафадий билан ҳам учрашувлар ўтказган.

    Давомини ўқиш...
    123
    02.10.2025 11:09
  • Россия ўзбекистонликларни нимада айблаб қамаётгани очиқланди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мунира Низомованинг маълум қилишича, Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонликларнинг 60 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси ва уларни олиб ўтиш билан боғлиқ жиноятлари учун ҳибсга олинган. ТИВ расмийси ўзбекистонликларнинг Россия аэропортларида соатлаб ушлаб турилишини ҳам оқлашга ҳаракат қилган. "Аэропортларда Ўзбекистондан келадиган рейсларнинг текширувлари жуда узоқ ўтказиляпти. Ўртача 6−8 соат. Баъзан 10 соат, 12 соатлаб текширув бўлган ҳолатлар ҳам бор. Кўз олдингизга келтиринг, аёллар фарзандлари билан 12 соатлаб аэропортда ўтирса. Бу бекорга бўлаётгани йўқ-ку? Фуқароларимизнинг хорижда қилаётган хатти-ҳаракатларининг салбий таъсири бу", деган у.

    Давомини ўқиш...
    133
    30.09.2025 11:11
  • Ўзбекистон ва АҚШ ядровий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов ва АҚШ давлат котибининг қуролларни назорат қилиш ҳамда халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Брент Кристенсен ядровий ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандумини имзолади. Кристенсеннинг таъкидлашича, Вашингтон терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик соҳасидаги бошқа умумий чақириқлар масалаларидаги ҳамкорлик учун Тошкентга миннатдорлик билдирган.

    Давомини ўқиш...
    206
    26.09.2025 12:20
  • Камбағал оилаларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети берилади

    Президент матбуот котибининг ёзишича, энди Ўзбекистонда кафолатланган тиббий хизматлар кўпайтирилиб, камбағал оилаларнинг бунга сарф қиладиган харажати 2 карра қисқартирилади. Бунда уларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети тақдим этилади.

    Давомини ўқиш...
    233
    17.09.2025 16:25
  • Вояга етмаганларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар учун жазо кучайтирилади

    Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация тармоқларидан ёки интернетдан фойдаланиб, уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Шунингдек, болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланади. Таъкидланишича, болаларни турли зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган ишлар амалга оширилишига қарамай, бу борадаги номақбул ҳаракатлар камаймаяпти. Маълумотларга кўра, 2025 йил 8 ойида вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш жинояти 36 фоизга ортган.

    Давомини ўқиш...
    272
    16.09.2025 16:15
1
2
3

...

16

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.