16.09.2025 09:37
61

Исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

ЎзЛиДеП фракциясининг 15 сентябрь кунги йиғилишида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистонда Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI) ҳамда Ислом молияси хизматлари кенгаши (IFSB) стандартларига мос келувчи исломий банк фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратишга қаратилган.

Ушбу Қонун Ўзбекистонда исломий банклар ва исломий "дарча"лар фаолиятини йўлга қўйиш, "яширин" иқтисодиёт улушини камайтириш, қолаверса мамлакатимизга исломий банк фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

БМТ Тараққиёт дастури сўровномасига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 68 фоизи, бизнес вакилларининг эса 60 фоизи диний эътиқоди сабаб анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.