12.09.2025 12:15
183

Ўзбекистон ҳарбий вертолётларни Афғонистонга қайтармоқчи эмас-ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурханов Ўзбекистон Афғонистонга ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлганига оид хабарни рад этди.

"Бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон позицияси ўзгаришсиз қолган", деган у маҳаллий нашрга.

Гап шундаки, куни кеча  The Kabul Times Ўзбекистон Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлганини ёзди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойида 585 нафар қуролли афғон ҳарбий хизматчилар бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт Ўзбекистон ҳаво ҳудудига кирган. 

Афғонистон расмийлари авиатехникалар уларники эканини бир неча бор айтган. Ўзбекистон улар АҚШ мулки эканини ва қайтариб бўлмаслигини айтиб келади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.