05.09.2025 11:49
121
Бу йил абитуриентларнинг 40 фоиздан кўпроғи ўтиш балини тўплолмаган
2025 йилда тест имтиҳонини топширган абитуриентларнинг 253 минг 844 нафари яъни 41,29 фоизи 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Бу шунча абитуриент максимал баллнинг 30 фоизини ҳам ололмади, дегани. 56,7 дан кўпроқ балл тўплаганлар сони 360 минг 924 нафар — жами абитуриентларнинг 58,71 фоизини ташкил қилади.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6 фоизга яхшиланган. Ўтган йили бали 56,7 га етмаган абитуриентлар улуши 46,9 фоизни ташкил этган эди.
2025 йилда энг ёмон кўрсаткич (56,7 бални йиға олмаганлар улуши бўйича) Андижон вилоятида (47,6%), нисбатан яхшироқ натижа эса Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида (31,4%) қайд этилган.
Маълумот учун, ўтган йили 4 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган эди. Жорий йилда барча ҳудудларда ушбу кўрсаткич 50 фоиздан пасайган.