18.08.2025 11:15
53
Ўзбекистон ва Афғонистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади
17 август куни Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси ва Ўзбекистон электр таъминоти соҳасида тўртта лойиҳа бўйича шартнома имзолади.
Шартнома имзолаш жараёнида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этган.
Ушбу лойиҳалар доирасида:
Қуввати 1000 МВт бўлган 500 кВ кучланишли Сурхон — Дашти-Алван электр узатиш тармоғи қурилади;
қуввати 800 МВА (Магаватт ампер) бўлган «Арганди» подстанциясини кенгайтирилади;
220 кВ кучланишли, қуввати 800 МВт бўлган Кобул — Шайх-Масри электр узатиш тармоғи ҳамда
қуввати 126 МВА бўлган Шайх-Масри подстанцияси қурилади.
Таъкидланишича, Ўзбекистон 18 ой ичида якунланиши режалаштирилган тўртта лойиҳага 243 млн доллар сармоя киритади. Бу орқали Афғонистон Ўзбекистондан 800−1000 МВтгача электр энергиясини импорт қилиш имкониятига эга бўлади.