хитой
Хитой 2024 йилда коинотга 300 дан ортиқ сунъий йўлдош учирмоқчи
Хитой 2024 йилда коинотга 300 дан ортиқ сунъий йўлдош учиришни режалаштирмоқда. 100 та учиришдан 30 таси хусусий компаниялар томонидан амалга оширилади.
Давомини ўқиш...28.02.2024 02:16Мусулмон ташкилотлари Халқаро исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан баёнот берди
Мусулмон ташкилотлари 15 март - Халқаро исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан халқаро ҳамжамиятни Исроил, Ҳиндистон, Хитой ва Франция ҳукуматлари томонидан содир этилаётган исломофобик бошбошдоқликларга эътибор қаратишга чақирди.
Давомини ўқиш...16.03.2024 10:06Россия ва Хитой АҚШнинг Ғазо бўйича резолюциясига вето қўйди
Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида АҚШ таклиф қилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган резолюцияга вето қўйди. Россия вакили АҚШ ташаббусини иккиюзламачилик деб атаб, бундан кейин ўт очишни талаб қилмайдиган ва ҳеч қаерга олиб бормайдиган маъносиз резолюциялар қабул қилинмаслигини таъкидлади.
Давомини ўқиш...23.03.2024 08:20Қозоғистон Хитойдан Европага юк ташиш вақтини 2 бараварга қисқартирадиган келишувни ратификация қилди
Қозоғистон парламенти Хитой билан Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Келишув туфайли Хитойдан Европага юк ташишнинг умумий тезлиги ҳозирги 19-23 кундан 12-13 кунгача қисқаради.
Давомини ўқиш...29.05.2024 10:06АҚШ уйғурларни мажбуран ишлатаётган Хитойга қарши санкция қўллади
Байден маъмурияти денгиз маҳсулотлари, алюминий ва пойабзал ишлаб чиқарувчи учта Хитой компанияси билан савдо қилишни тақиқлади. АҚШ Молия вазирлиги ушбу фирмаларни Шинжон-Уйғур автоном районида яшовчи туркий аҳолини мажбуран ишлатаётганликда айблаган.
Давомини ўқиш...13.06.2024 10:08Маккада илк учувчисиз учар такси муваффақиятли синовдан ўтказилди
Маккада Саудия Арабистони ва Хитой ҳамкорлигида илк учувчисиз учар такси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Саудия ҳаво таксилари ёрдамида ҳаж пайтида зиёратчиларнинг ҳаракатланиш тезлигини оширмоқчи.
Давомини ўқиш...15.06.2024 11:00Баҳсли ҳудудда Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашиб кетди
Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудда Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди. Айни пайтда Пекин филиппинликларни айбламоқда. Унга кўра, Хитой томонининг такрорий огоҳлантиришларига қарамай ўрнатилган тартибни бузган Филиппин кемасининг хавфли яқинлашуви тўқнашувларга сабаб бўлган. Маълумот учун, Пекин Томаснинг иккинчи қирғоғини ўзининг сув майдони деб билади. 2016 йилда халқаро трибунал ХХРнинг Жанубий Хитой денгизи бўйича даъволарини бекор қилганди, аммо Пекин бу қарорни тан олмайди.
Давомини ўқиш...17.06.2024 16:32Хитой юзлаб уйғур қишлоқлари номларини ўзгартирди
Хитой уйғурлар ва бошқа туркий халқлар истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари номларини ҳукумат ташвиқотини акс эттирувчи номларга ўзгартирмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, шу вақтга қадар туркий ёки исломга алоқадор бўлган 630 та қишлоқ номи ўзгартирилган.
Давомини ўқиш...19.06.2024 13:03Хитойда бир ҳафтада 40 та банк ёпилди
Хитойда кредитга асосланган ривожланиш ниҳоят ўсишда тўхтаб, мамлакат ва жаҳон иқтисоди учун жиддий хавфга айланиб бормоқда. Мамлакатда бир ҳафтанинг ўзида 40 та банк ёпилди, яна 3800 та молия муассасаси банкротлик ёқасида. Уларнинг аксарияти ишлаб чиқарувчилар ва маҳаллий ҳукуматларга қарз берган.
Давомини ўқиш...12.07.2024 10:25Хитой Тожикистонда ҳарбий база қурмоқда
The Telegraph нашри Хитой қарийб ўн йилдан буён Тожикистоннинг 4000 метр баландликдаги бориш қийин бўлган тоғли ҳудудида махфий ҳарбий база қуриб келаётганини маълум қилди. “Толибон” назорати остидаги Афғонистондан келиши мумкин бўлган таҳдидларни қайтариб қолиши ишонилган база хитой ва тожик ҳарбийларини қабул қилишга мўлжаллангани айтилмоқда.
Давомини ўқиш...13.07.2024 07:39