Маккада Саудия Арабистони ва Хитой компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган биринчи учувчисиз ҳаво таксиси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Хитойнинг CGTN телеканали хабар берди.

Намойиш Саудиянинг Front End компанияси томонидан ташкиллаштирилган.
"Мақсад Хитойнинг учувчисиз учоқларни ишлаб чиқарувчи EHang компанияси билан ҳамкорликда турли соҳаларда илғор технологияларни жалб қилишдир. Дрон таксининг синови орқали ҳаж пайтида ҳаракатланиш тезлиги ва самарадорлигини ошириш кўзланган. Икки йўловчига мўлжалланган такси муваффақиятли учиб, керакли масофани босиб ўтди ва хавфсиз қўна олди. Синовлар оломон бўлмаган жойларда ўтказилди", деб ёзган бу ҳақда араб нашрлари. 
Саудия Арабистони фуқаро авиацияси бош бошқармаси раҳбари Абдулазиз Ал-Дуайлеж эса учувчисиз учар таксининг синовлари қироллик авиацияси учун технологик янгиликларни жорий этишда муҳим қадам бўлганини таъкидлаган.

Мавзуга алоқадор