украина
АҚШ Киевга Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этади
Трамп маъмурияти чегарадан узоқда жойлашган Россия энергетика инфратузилмасига узоқ масофали ракеталар билан зарба бериши учун Украинага разведка маълумотларини топширишга рози бўлди – The Wall Street Journal. .
Давомини ўқиш...8902.10.2025 16:11Зеленский Россия босиб олган ҳудудлардан воз кечишга тайёр
Шунга қарамай, таҳлилчилар Путин урушдаги мақсадларини ўзгартирмагани ҳақида гапиришмоқда. Россия давлат раҳбари Украинадаги Европа тарафдори бўлган ҳукуматни ағдариб, унинг ўрнига Москвага содиқ “қўғирчоқ режимни” ўрнатмоқчи.
Давомини ўқиш...27412.08.2025 12:09Украинада минглаб одамлар Зеленскийга қарши намойишга чиқди
Зеленский коррупцияга қарши кураш бюроси ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура каби муҳим органларни мустақиллигидан маҳрум қилувчи қонунни қабул қилган. Янги қоидалар бўйича ушбу органлар устидан назорат президент томонидан тайинланган бош прокуратура тасарруфига ўтган.
Давомини ўқиш...32224.07.2025 13:29Трамп Киевни иқтисодий мустамлакага айлантирмоқчи
Олдинроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага нодир ер элементларини АҚШ ёрдамига алмаштиришни таклиф қилганди. The Daily Telegraph нашрининг ёзишича, Трампнинг ушбу шартлари «Германия ва Японияга 1945 йилдаги мағлубиятидан кейин қўйилган молиявий санкциялардан ҳам ёмонроқ».
Давомини ўқиш...62618.02.2025 16:35Украина армияси Песчаное қишлоғини озод қилди - BILD
Украина Қуролли Кучлари бир йил ичида биринчи марта қарши ҳужумни амалга ошириб, Донецк вилоятидаги Песчаное қишлоғини озод қилишга муваффақ бўлди. Озод қилинган ҳудуд ҳозирча кичик ҳисоблансада, бу 2023 йил кузидан бери Россия қўшинларининг илк бор орқага чекинишга мажбур бўлди, дейилади хабарда.
Давомини ўқиш...57714.02.2025 10:25Трамп: Зеленский урушни тугатиш бўйича музокараларга тайёр
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги можаро якунланиши кераклигини қайд этиб, Украина президенти Владимир Зеленский урушни тўхтатувчи келишув бўйича музокараларга тайёрлигини айтди.
Давомини ўқиш...73324.01.2025 15:45Украина АҚШ, Британия ва Франциядан узоқ масофали ракеталаридан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат олди
Укаина яқин вақтларда Россия ҳудудининг узоқ қисмларига ATAMS, SCALP/Storm Shadow каби узоқ масофали ракеталардан зарба бериши мумкин. АҚШ, Британия ва Франция улардан фойдаланишга рухсат берди.
Давомини ўқиш...98518.11.2024 08:50Украина биринчи марта Доғистонга ҳужум қилди
Украина учувчисиз учоқлари уруш бошланганидан бери биринчи марта Доғистон ҳудудига ҳужум қилиб, Каспийскдаги бир қатор ҳарбий нишонларга зарба берди. Ҳужум Махачқалъа аэропортида уч рейснинг кечиктирилишига сабаб бўлди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Давомини ўқиш...126307.11.2024 10:01Залужний: Украина тинчлик эвазига ҳудудининг бир қисмини Россияга бериши мумкин
Украина Қуролли Кучларининг собиқ раҳбари, ҳозирда Украинанинг Лондондаги элчиси Валерий Залужний жанговар ҳаракатларни тугатиш учун ҳудудларнинг бир қисми Россияга берилиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Мазкур баёнот Украина раҳбариятидаги туб ўзгаришларни кўрсатиши мумкин.
Давомини ўқиш...148222.10.2024 07:25ХВЖ: Украинадаги уруш 2026 йилгача чўзилиши мумкин
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Россия-Украина можаросининг давомийлиги юзасидан ўз прогнозини қайта кўриб чиқди. Ҳозирги таянч сценарий жанглар 2025 йил охиригача, салбий сценарийда эса 2026 йилнинг ўрталарига қадар давом этиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Айни пайтда аксарият таҳлилчилар Оқ уйда маъмурият ўзгариши фонида можаро келаси йилдаёқ барҳам топиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Давомини ўқиш...185121.10.2024 14:39
...