24.07.2025 13:29
140
Украинада минглаб одамлар Зеленскийга қарши намойишга чиқди
Украинанинг барча йирик шаҳарларида Владимир Зеленскийга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Европа давлатлари ҳам бундан норози ва Киевга ёрдамни бекор қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Зеленский коррупцияга қарши кураш бюроси ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура каби муҳим органларни мустақиллигидан маҳрум қилувчи қонунни қабул қилган. Янги қоидалар бўйича ушбу органлар устидан назорат президент томонидан тайинланган бош прокуратура тасарруфига ўтган.
Шундан сўнг, Киев, Лвив ва Одессада минглаб одамлар норозилик билдириб чиқишган. Бу уруш бошланганидан бери Украинадаги илк йирик ҳукуматга қарши намойиш сифатида баҳоланмоқда.