18.11.2024 08:50

Украина АҚШ, Британия ва Франциядан узоқ масофали ракеталаридан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат олди

Украина яқин кунларда 306 километргача учадиган АТАCMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудининг узоқ қисмларига зарбалар беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар қилди.

NYT нашрининг қайд этишича, Байден Шимолий Корея аскарларининг урушда иштирок этишига жавобан Россия ҳудудига зарба беришга ижозат этган. 

300 км масофага учиш имконига эга бўлган АТАCMS ракеталари аэродромлар ва ҳарбий базалар каби асосий нишонларга зарба бера олади. Илгари Украина ушбу нишонларни фақат дронлар билан уриши мумкин эди, бу эса зарар кўламига сезиларли таъсир кўрсатди.
Шунингдек, Франция ва Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат берган. Le Figaro нашрининг ёзишича, Париж ва Лондон ҳам Киевга SCALP/Storm Shadow ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришини маъқуллаган.

Storm Shadow/SCALP-EG – 560 км гача парвоз масофасига эга бўлган инглиз-француз қанотли ракетаси. АТАCMSʼдан фарқли ўлароқ, бу ракета "ҳаво-ер" турига мансуб бўлиб, қирувчи самолётдан учирилади.

Кремл Россия ҳудудига бундай ракеталардан зарба берилиши оқибатлари “ўта аниқ” бўлишини маълум қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.