уйғурлар
Сурия уйғур талабалари учун бепул таълим дастурини ишга туширди
Сурия Маориф вазирлиги Шарқий Туркистонлик (уйғурлар) талабаларга бепул таълим берилишини эълон қилди. Энди Шом диёрида ушбу ҳудуддан келган болалар ва ёшлар бошланғич мактабдан тортиб то университетгача ҳеч бир харажатсиз ўқиши мумкин
Давомини ўқиш...47914.02.2025 16:10Хитойни тарк этишга уринган уйғур 19 йилга қамалди
Хитой ҳукумати уйғурларга нисбатан қатағон сиёсатини давом эттирмоқда: Шарқий Туркистонлик Абдулқодир Абдурраҳмон мамлакатни тарк этишга урингани учун 19 йилга озодликдан маҳрум этилди. У, шунингдек, исломий никоҳдан ўтганликда ҳам айбланмоқда.
Давомини ўқиш...32712.02.2025 13:54Volkswagen Шинжон-Уйғур автоном туманидаги заводини ёпди
Уйғур мусулмон озчилигини мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланаётган Германиянинг Volkswagen автомобиль ишлаб чиқарувчиси Шинжон-Уйғур автоном районидаги (Шарқий Туркистон) заводини сотишни якунлади. Volkswagen раҳбариятининг заводда инсон ҳуқуқлари бузилиши қайд этилмагани ҳақидаги баёнотларига қарамай, компанияга босим кучайган эди.
Давомини ўқиш...51129.11.2024 11:38TikTok уйғур ҳуқуқлари ҳақидаги видеоларни ўчиришни бошлади
TikTok фойдаланувчилари иловадаги уйғурлар ҳуқуқлари бузилишига оид видеолар оммавий равишда ўчирилгани ҳақида хабар беришни бошлади. Бундан ташқари, Хитой сиёсатини танқид қилувчи контентлар ҳам олиб ташланмоқда.
Давомини ўқиш...74413.11.2024 09:56Шарқий Туркистонда Қуръон ўргатган аёл узоқ муддатга қамалди
Шарқий Туркистонда 2014 йилги воқеалар ортидан қўшниларига Қуръони каримни ўргатган аёл 10 йил муддатга қамалганди. Жазо муддати тугаганидан сўнг озодликка чиққан аёл яна ушланиб, "Қуръон ўқитиш орқали Хитойни парчалаш" айби билан 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Давомини ўқиш...84008.11.2024 09:0315 давлат Хитойни уйғур маҳбусларини озод қилишга чақирди
Ғарбнинг 15 давлати Хитойдан ҳибсга олинган барча уйғурлар ва тибетликларни озод қилиш ҳамда ҳуқуқ фаолларига яшаш жойларига боришига рухсат бериш талаб қилинган оммавий баёнотни имзолади.
Давомини ўқиш...86431.10.2024 08:12Британия: Лейбористлар уйғур геноцидини тан олиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Ламми сайловолди кампаниясидаги ваъдаларига қарамай, Хитойнинг уйғур мусулмон озлигига нисбатан муносабатини геноцид деб эълон қилиш режасидан воз кечди. Аввалроқ Британиянинг янги ҳукумати сайловлар олдидан Фаластин давлатини тан олиш ваъдасидан ҳам юз ўгирган эди.
Давомини ўқиш...56921.10.2024 10:32Хитой юзлаб уйғур қишлоқлари номларини ўзгартирди
Хитой уйғурлар ва бошқа туркий халқлар истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари номларини ҳукумат ташвиқотини акс эттирувчи номларга ўзгартирмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, шу вақтга қадар туркий ёки исломга алоқадор бўлган 630 та қишлоқ номи ўзгартирилган.
Давомини ўқиш...148919.06.2024 13:03АҚШ уйғурларни мажбуран ишлатаётган Хитойга қарши санкция қўллади
Байден маъмурияти денгиз маҳсулотлари, алюминий ва пойабзал ишлаб чиқарувчи учта Хитой компанияси билан савдо қилишни тақиқлади. АҚШ Молия вазирлиги ушбу фирмаларни Шинжон-Уйғур автоном районида яшовчи туркий аҳолини мажбуран ишлатаётганликда айблаган.
Давомини ўқиш...128513.06.2024 10:08Хитойга борган Туркия ТИВ раҳбари уйғурлар масаласига имо-ишора тилида муносабат билдирди
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Хитойга юқори даражадаги ташрифи чоғида уйғурларнинг ҳуқуқлари топталаётгани ҳақида ҳеч нарса демади. Фақатгина имо-ишоралар тилида муносабат билдирди, жумладан, Шарқий Туркистон байроғи рангидаги бўйинбоғ тақиб, "Қошғар ва Урумчи шаҳарларини Хитой ва турк дунёсини боғловчи кўприк", деб атади.
Давомини ўқиш...171112.06.2024 10:15