15.07.2025 07:05
168
Хитойда уйғур 25 йилга қамалди: БМТ ҳукмни қоралади
Австралиялик ҳамшира турмуш ўртоғи – уйғур миллатига мансуб Мулизати Тайерни озод қилиш учун фаол кампания бошлади. Олдинроқ, БМТ Хитойда Тайернинг қамоққа олинишини ноқонуний деб баҳолаган эди.
Гап шундаки, 2020 йили, Тайерга “сепаратизм” ва “терроризм” айбловлари билан 25 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Бу ҳукм у турмуш ўртоғи билан Мельбурнга учиш арафасида чиқарилган. Адвокатлар ушбу ҳукмнинг мутлақо адолатсиз эканини айтишмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати унга қарши бирор-бир ишончли далил тақдим этолмаган. Қамоққа олиш қарорлари эса асосан қуйидагиларга таянади:
— унинг уйғур миллатига мансублиги;
— Ислом динига эътиқод қилиши;
— Туркияда бўлганлиги.
Тайер олдин ҳам уч марта ордерсиз ушланган: 2017 йили эса “қайта тарбиялаш лагери”да 10 ой сақланган. У ерда турлиазоб-уқубатни бошидан кечирган.