туркий давлатлар ташкилоти
Қозоғистон президенти: Турк дунёси – янги геосиёсий воқелик
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Туркий давлатлар ташкилоти халқаро майдонда нуфузли ва нуфузли ўйинчига айланиб бораётганини айтди. “Нисбатан қисқа тарихий даврда давлатларимиз ҳамкорлиги ўзининг ҳаётийлигини кўрсатди ва туркий дунё контурларини янги геосиёсий воқелик сифатида белгилаб берди. Бизнинг вазифамиз, мажозий маънода, кучли генларга эга бу ниҳолнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир”, деди у.
Давомини ўқиш...11.03.2024 16:30Туркий давлатлар қўшма CubeSat сунъий йўлдошини ишлаб чиқади
Туркий давлатлар қўшма кичик CubeSat сунъий йўлдошини ишлаб чиқиш учун махсус муҳандислар гуруҳини тузишни режалаштирмоқда. Мазкур жамоа ўз фаолиятини Қозоғистондаги тадқиқот марказида амалга оширади.
Давомини ўқиш...26.04.2024 13:05Туркий давлатлар ҳарбий ҳамкорлиги кучаймоқда – эксперт
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) янги геосиёсий ўйинчи сифатида халқаро майдонга чиқди. Бу ҳақда Американинг Eurasia Review нашрида таҳлилий мақола чоп этилди. Мақолада ҳар бир давлат ТДТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланиши ташкилотнинг ютуғи сифатида эътироф этилган. Муаллиф МДҲ, Британия ҳамдўстлиги ёки Франкофония сингари ташкилотларда собиқ мустамлакачи давлатлар етакчилик қилиши, қолган давлатлар эса сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва хавфсизлик масаласида кучлиларнинг гапига қулоқ солишини қўшимча қилган.
Давомини ўқиш...01.07.2024 08:31Шуша туркий давлатлар раҳбарларини қабул қилади
Озарбайжоннинг Арманистон ишғолидан озод қилинган Шуша шаҳрида 5-6 июль кунлари Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити бўлиб ўтади. “Транспорт алоқалари орқали барқарор келажакни қуриш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш” мавзусидаги саммит ташкилотнинг асосий масалалари ва кун тартиби бўйича юқори даражадаги муҳокамалар учун платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
Давомини ўқиш...04.07.2024 12:30Тинчлик ҳаракати амалга оширилмаганида, Қибрисда бирорта турк қолмасди – Эрсин Татар
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида илк бор иштирок этган Қибрис Турк Республикаси президенти Эрсин Татар 1974 йилда “Қибрис тинчлик ҳаракати” амалга оширилмаганида, ҳарбий хунта мусулмонларни оролдан батамом йўқ қилиб юборган, бугун у ерда турклар яшамаётган бўларди, деди.
Давомини ўқиш...08.07.2024 15:35Туркистонда ТДТ Миллий хавфсизлик кенгашлари раислари йиғилди
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти Миллий Хавфсизлик Кенгаши раисларининг III йиғилиши бўлиб ўтди.
Давомини ўқиш...19.09.2024 15:49Бишкекда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг 11-саммити бўлиб ўтади
6 ноябрь куни Бишкекда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг 11-саммити бўлиб ўтади. Қирғизистон президенти Садир Жапаров мезбонлик қиладиган саммитда Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади.
Давомини ўқиш...04.11.2024 15:33Шавкат Мирзиёев Бишкекда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб ўтаётган Туркия давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.
Давомини ўқиш...06.11.2024 12:30Ўзбекистон президенти ЮНРВА фаолияти чекланганини қаттиқ қоралади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитида нутқ сўзлади. У ўз нутқида Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам тўхталиб, Исроил томонидан ЮНРВА фаолиятининг чекланганини кескин қоралади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ТДК фаолиятини кенгайтириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.
Давомини ўқиш...06.11.2024 13:10Туркий давлатлар ташкилотининг байроғи янгиланди
Бишкекда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари саммитида тузилманинг янги байроғи қабул қилинди. Унда Салжуқийлар юлдузи ёки ўғузлар юлдузи номи билан машҳур саккиз қиррали юлдуз эски байроқдаги ой, юлдуз ва қуёш тасвирларини ўз ичига олган.
Давомини ўқиш...07.11.2024 07:48