07.11.2024 07:48

Туркий давлатлар ташкилотининг байроғи янгиланди

6 ноябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг 11-саммитида тузилманинг янги байроғи тасдиқланди.

“Ушбу байроқ ТДТ миссиясида марказий ўрин тутган туркий ўзлик, бирлик, умумий мерос ва кенг қамровли ҳамкорликнинг асосий рамзларини ўзида мужассам этган”, — дейилади ташкилот баёнотида.

Байроқни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров тасдиқлади.

Саккиз қиррали юлдуз Салжуқийлар ва Усмонийлар мамлакатининг асосий рамзларидан бири бўлиб, тангалар, безаклар ва меъморчиликда кенг қўлланилган. Унинг ислом дини билан ҳам бевосита алоқаси мавжуд.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.