россия-украина уруши
Қизил Хоч: Россия-Украина можарода 23 минг киши бедарак йўқолган
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Россия-Украина можароси пайтида 23 минг киши бедарак йўқолган, охирги икки йил давомида қўмитага бедарак йўқолган қариндошларини қидириш бўйича оилалардан 115 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушганини маълум қилди.
Давомини ўқиш...20.02.2024 09:40Трамп: АҚШ президенти бўлганимда, Украинада ҳеч қачон можаро бўлмасди
Американинг собиқ етакчиси Дональд Трамп президентлик даврида Россия билан яхши муносабатда бўлганини айтди. Шунингдек, у мамлакат президенти бўлганида, Украинадаги можаро ҳеч қачон рўй бермаслигини таъкидлади.
Давомини ўқиш...06.03.2024 09:48Украина Россиянинг тўққиз ҳудудига йирик дронлар ҳужумини уюштирди
Россиянинг камида тўққизта ҳудудига дронлар ҳужуми амалга оширилди. Энг кўп нефть объектлари нишонга олинди. Шунингдек, иккита вилоятга диверсантлар бостириб кирди. Асосий маълумотлар.
Давомини ўқиш...13.03.2024 08:48Россия Черниговга ракета ҳужуми уюштирди, 11 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди
Россия ҳарбийлари Украинанинг Чернигов шаҳрига зарба берди, натижада 11 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши яраланди. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин.
Давомини ўқиш...17.04.2024 14:32Польша Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда
Польша расмийлари армияга чақирув ва аҳолини Россия босқинига тайёрлаш бўйича махсус дастурни ишга туширди. Унга кўра, полякларга "таътилни армия билан бирга ўтказиш" таклиф этилади. Ҳукумат шу йўл билан армияни ёлланма аскарлар билан тўлдирмоқчи. Айни пайтда ёзги курсларда қатнашмоқчи бўлганлар 200 мингга яқин бўлиб, улар захирадаги аскарга айланади.
Давомини ўқиш...28.06.2024 10:12Шри-Ланка урушда ҳалок бўлган фуқаролари учун Россиядан товон пули талаб қилди
Шри-Ланка делегацияси Москвада бўлиб ўтган учрашувда Россия армияси сафида Украинадаги урушда ўлдирилган ва яраланган Шри-Ланка фуқаролари учун товон пули тўлаш масаласини кўтарди. Мамлакат расмийларига кўра, урушда камида 17 нафар шри-ланкалик ҳалок бўлган, 37 нафари яраланган ва ўндан ортиқ одам асирда сақланган бўлиши мумкин.
Давомини ўқиш...01.07.2024 11:44Украина қўшинлари Россиянинг 20 та аҳоли масканини қўлга киритди
Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги 20 та аҳоли масканини эгаллаб, хандақ қазишни бошлади, Липецк вилоятида дрон ҳужумидан кейин 4 та аҳоли пункти эвакуация қилинди, Қримда меҳмонхоналар ёпилди.
Давомини ўқиш...09.08.2024 08:47Украина армияси бош қўмондони: Россиянинг 1000 кв. км. майдонини қўлга киритдик
Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский илк бор украин қуролли кучларининг Курск вилоятидаги амалиётига изоҳ берди. “Айни пайтда Россия Федерациясининг 1000 кв. км. га яқин майдони назоратимиз остида”, - деди у.
Давомини ўқиш...13.08.2024 08:48Россия: Украина қўшинларининг Брянск вилоятига бостириб киришга уриниши тўхтатилди
Россия украин қўпорувчилик-разведка гуруҳи Брянск вилоятининг Климовский тумани ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлганини маълум қилди. Иддаога кўра, ушбу уриниш Россия ФСБ ва Қуролли Кучлари томонидан бартараф этилган.
Давомини ўқиш...22.08.2024 09:02Украина илк бор Мурманск вилоятига “дрон” учирди: рекорд масофа – 1850 км
Украина учувчисиз учоқлари илк бор Мурманск вилоятига ҳужум қилди. Чегарадан учоқ уриб туширилган жойгача масофа рекорд даражадаги 1850 км ни ташкил этади. Ушбу ҳужум РФ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг заифлиги натижаси сифатида баҳоланди.
Давомини ўқиш...23.08.2024 10:18