03.06.2025 13:17
57

Истанбул музокаралари: Украина-Россия нимага келишди?

Кеча, 2 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Киев ва Москва оғир касал, ярадор ҳамда 18 дан 25 ёшгача бўлган асирларни алмашишга келишиб олишди. Бу ҳақда Украина делегацияси раҳбари, мамлакат мудофаа вазири Рустам Умеров маълум қилди.

Унга кўра, томонлар ўлганларнинг жасадларини "6000 га 6000" форматида алмашишади.

Умеров Россия томони Киевга урушни тугатиш шартлари ҳақидаги меморандумини топширганини тасдиқлади. Унинг қайд этишича, Украина ҳужжатни ўрганиш ва кейинги қадамлар ҳақида қарор қабул қилиш учун 1 ҳафта муҳлат сўраган.

Мудофаа вазири, шунингдек, Украина делегацияси Россияга 20 июндан 30 июнгача навбатдаги учрашув ўтказишни таклиф қилганини айтди.

Шу билан бирга, учрашувдан сўнг, Россия томонига қайтариш талаб қилинган юзлаб украиналик болалар рўйхати ҳам топширилгани маълум қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.