20.05.2025 16:35
205
Россия хавфсизлик кучлари 20 мингдан ортиқ муҳожирни урушга жўнатди – Бастрикин
Россияда ҳуқуқ-тартибот идоралари Россия фуқаролигини олган, лекин ҳарбий хизматни ўтамаган 80 мингдан ортиқ муҳожирни аниқлади. Уларнинг ҳар тўртинчиси Украинага қарши жангга жўнатилган, дейди Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин.
“Ўзбекистон, Тожикистон ёки Қирғизистонда яшашни истамай, Россия фуқаролигини олган 20 мингдан ортиқ ёшлар аллақачон олдинги сафларга ташланган”, деган Бастрикин Санкт-Петербург халқаро форумида.
Бастрикиннинг сўзларига кўра, у Ҳарбий тергов бўлимига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия билан биргаликда урушга боришдан қочаётганларни “қўлга олиш” мақсадида мигрантлар жойлашган ҳудудларда мунтазам рейдлар ўтказишни топширган. Шу билан бирга, қўмита раиси Россия паспортини олган муҳожирлар “олдинги сафларга жўнатилиши”ни билгани сабабли, ҳарбий хизматдан бўйин товлаётган бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.