14.07.2025 12:19
124

Россия учун урушиб ҳалок бўлган 66 ўзбек аниқланди

Украинада ҳалок бўлган Россия армияси сафидаги 118 минг аскар орасида 500 нафардан ортиғи хорижлик. Улар орасида ўзбек ва тожиклар етакчи ўринда турибди. 

Россиянинг Украинага тўлиқ масштабдаги босқини давомида ҳалок бўлган ҳарбийлар рўйхатини тузган BBC, Mediazona ва кўнгиллилар жамоаси 66 ўзбекистонлик ва 72 тожикистонлик фуқаронинг шахсини аниқлади. Улар Россия армиясига фақат чет эл паспорти билан қўшилганлар. Марказий осиёликларнинг ўлими турли манбалар – расмий хабарлар, ижтимоий тармоқдаги яқинларининг постлари ёки қабристон фотосуратлари орқали тасдиқланган.

Аниқланганлардан кўпчилиги – 46 ўзбек ва 43 тожик фуқароси — Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётганлар бўлган ва улар “Вагнер” гуруҳи билан шартнома имзолаб, жангга юборилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.