10.06.2025 13:51
92

Россия ўзбекистонлик муҳожирларни мажбуран урушга жўнатяптими?

Россиянинг "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси сафида Украинага қарши жанг қилган 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси аввалига Самара вилоятида гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб қамалгани, кейин эса мажбуран урушга олиб кетилганини айтган.

Gazeta.uz нашрининг ёзишича, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида унга нисбатан 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Судланувчининг айтишича, 2022 йил сентябрь ойларида у жазосини ўтаётган Самара вилоятидаги 26-сонли жазо ижро этиш муассасасига „Вагнер“ хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Пригожин ва компания аъзолари келишган. Улар муассасадаги ўзбек миллатига мансуб 500 дан ортиқ маҳкумларни (терроризм ва номусга тажовуз билан судланганлар бундан мустасно) йиғиб, ҳар қандай маҳкум Украина ҳудудида олиб борилаётган "махсус ҳарбий операция"да 6 ой хизматга ёлланса, унга 150 000 рубль, Россия фуқаролиги берилишини ва хизмат тугагандан сўнг афв этилишини айтган.

"Шундан сўнг бизга Россия-Украина урушида қатнашиш таклифи берилди. Ўшанда 10−15 нафар маҳкум урушга боришни истамаслигини билдирди. "Вагнер" вакиллари улардан 3 кишини олдига чақириб, кўз ўнгимизда отиб ташлади. Кейин қолганлардан яна ким урушга боришни истамаслигини сўрашди, ҳеч ким бош тортмади", деган судланувчи.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.