павел дуров
Франция Павел Дуровни ҳибсга олиш муддатини узайтирди
Франция ҳукумати Телеграм асосчиси Павел Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини 96 соатгача (4 кун) узайтирди. Дуров фирибгарлик, гиёҳванд моддалар савдоси, кибербуллинг, уюшган жиноятчилик ва терроризм ташвиқоти каби жиноятларда гумонланмоқда. Телеграм ушбу айбларни рад этди.
Давомини ўқиш...26.08.2024 10:33БАА ўз фуқароси Павел Дуровни ҳимоя қилиб чиқди
БАА ТИВ Францияда олинган ўз фуқароси Павел Дуровга барча консуллик хизматлари зудлик билан кўрсатиш ва Парижга тегишли сўров юборишга тайёрлигини билдирди. Телеграм асосчиси бир вақтнинг ўзида тўрт давлат – Россия, Франция, БАА ҳамда Кариб денгизидаги Сент-Китс ва Невис давлати фуқароси ҳисобланади.
Давомини ўқиш...27.08.2024 12:32БАА Дуров ҳибсга олингани туфайли Франция билан йирик келишувни музлатиб қўйгани айтилмоқда
Германиялик тадбиркор ва ва фаол Ким Дотком Дуров ҳибсга олинганининг эртасига Франция катта йўқотишларга учраш хавфи остида қолганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, БАА 80 та янги авлод Rafale қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича 17 миллиард долларлик битимни музлатишга қарор қилган.
Давомини ўқиш...28.08.2024 08:54Telegram асосчиси Павел Дуров гаров эвазига озод қилинди
Франция суди уюшган жиноятчиликда айбланаётган Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан расмий тергов бошлади, бироқ у 5 миллион евро миқдорида гаров пули эвазига судгача қамоқда бўлишдан қутилди. Шунингдек, Дуровга Франция ҳудудини тарк этиш тақиқланиб, ҳафтасига икки марта полиция идорасига келиш топширилди.
Давомини ўқиш...29.08.2024 07:33Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан кейин биринчи бор вазиятга изоҳ берди
Павел Дуров Францияда қўлга олинганидан сўнг илк бор баёнот билан чиқди. У Telegram кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликка тайёрлиги бироқ ўз принципларидан воз кечмаслигини маълум қилди.
Давомини ўқиш...06.09.2024 09:19Дуров: Telegram фойдаланувчи маълумотларини ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этади
Telegram асосчиси Павел Дуров платформа қоидаларини бузган фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамлари ҳуқуқ-тартибот идораларига ўтказилишини маълум қилди. Тадбиркор бу фақат асосли қонуний сўровларга жавобан амалга оширилишига ишонтирди. Шунингдек, мессенжер халқаро қонунчилик талабларига мувофиқ махфийлик сиёсатини янгилади.
Давомини ўқиш...24.09.2024 09:35