Telegram асосчиси Павел Дуров гаров эвазига озод қилинди
28 август, чоршанба куни Париж суди Telegram асосчиси Павел Дуровни қамоқдан озод қилди. Бу ҳақда Париж прокуратураси хабарида баён қилинган.
Прокуратуранинг
қайд этишича, Дуров 5 миллион евро гаров пули тўлаш мажбуриятини олган ҳолда
суд назорати билан озод қилинган. У ҳафтада икки марта полицияга келиши керак. Шунингдек, унинг Франция ҳудудини тарк этиши тақиқланган.
Дуров 6 та жиноятда, жумладан, ноқонуний операцияларни
амалга ошириш мақсадида онлайн платформани бошқаришда айбланмоқда. Улар орасида ноқонуний
операцияларни амалга ошириш учун онлайн платформани бошқаришда уюшган гуруҳ
фаолиятига шериклик (бунинг учун энг юқори жазо – 10 йилгача қамоқ ва 500 минг
евро миқдорида жарима), ваколатли органларнинг сўровига асосан маълумот ёки
ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортиш ва пул ювиш жиноятлари мавжуд.
Reuters
агентлигининг тушунтиришича, Франция қонунчилигига кўра, тергов Дуровнинг
айбдор деб топилиши ёки судга тортилишини англатмайди. Бундай қарор фақат
судьялар ишда терговни давом эттириш учун етарли асосларни кўришини билдиради. Бироқ
у судга келтирилгунга қадар йиллар давом этиши ёки ёпилиши мумкин.
Эслатиб
ўтамиз, 24 август куни кечқурун Дуров Париждаги аэропортида ҳибсга олинган эди.