24.09.2024 09:35

Дуров: Telegram фойдаланувчи маълумотларини ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этади

Платформа билан боғлиқ жиноий иш туфайли Францияни тарк эта олмаган Дуровнинг маълум қилишича, илгари Telegram’даги қидирув имкониятидан айниқса Европа Иттифоқи ҳудудида ноқонуний товарлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида фойдаланилган. Мессенжер маъмурияти ушбу ҳодисага қарши курашади. Бу ҳақда бизнесмен 23 сентябрь, душанба куни Telegram-каналида маълум қилди.

Модерация гуруҳи сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда қидирув натижасида топилган барча ноқонуний контентни олиб ташлайди. Дуров фойдаланувчиларни ноқонуний контент топилса, SearchReport боти орқали хабар беришга чақирди.

Хизмат кўрсатиш шартлари ва Махфийлик сиёсати ҳам бутун дунё бўйлаб барча фойдаланувчилар учун бир хил бўлиши учун янгиланди. Дуровнинг таъкидлашича, платформа қоидалари бузилган ҳолларда, агар қонуний асослар мавжуд бўлса, фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамлари тегишли органларга ўтказилиши мумкин.

"Биз қоидаларимизни бузганларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамлари қонуний талабларга жавобан тегишли органларга берилиши мумкинлигини аниқ айтдик. Бу чора-тадбирлар жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган. Telegram’даги қидирув имконияти дўстларни топиш ва янгиликларни очиш учун, ноқонуний товарларни тарғиб қилиш учун эмас. Тажовузкорларнинг қарийб миллиард фойдаланувчи учун платформамизнинг яхлитлигига рахна солишларига йўл қўймаймиз”, — деб ёзди Дуров.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.