норозилик намойиши
Грузияда Европадан узоқлашишга қарши намойишлар бешинчи кундирки тинмаяпти
Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ноябрь охирида мамлакатнинг ЕИга қўшилиши бўйича музокаралар 2028 йилгача музлатиб қўйилганини маълум қилганидан сўнг норозилик намойишлари кучайди. Бешинчи кундирки полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда. Полиция сув пуркагич ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланмоқда, аҳоли эса баррикадалар қуриб, полицияга мушакларни йўналтирмоқда.
Давомини ўқиш...57603.12.2024 12:21Бангладешда норозилик намойишлари: бош вазир мамлакатни тарк этди, оломон унинг қароргоҳини эгаллаб олди
Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина истеъфога чиқди ва қўшни Ҳиндистонга қочиб кетди. Мамлакат юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Армия штаб бошлиғи генерал Вақер-Уз-Замон муваққат ҳукумат тузилишини маълум қилди.
Давомини ўқиш...109606.08.2024 08:17Бангладешда ҳукумат зўравонлигига қарши намойишларда 48 киши ҳалок бўлди
Бангладешда давлат хизматига квота ажратиш қарорига қарши чиққан намойишчилар ўлимига эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган намойишларда 48 киши ҳалок бўлди. Пойтахт ва айрим ҳудудларда "муддатсиз комендантлик соати" эълон қилинди.
Давомини ўқиш...95705.08.2024 11:35Бангладешда ўқитувчи-профессор ва телеюлдузлар талабаларнинг қамоққа олинишига қарши намойишга чиқди
Бангладешда профессор-ўқитувчилар ва телевидение ходимлари мустақиллик курашчилари яқинларига давлат хизматига квоталар ажратишга қарши норозилик намойишига чиққани учун ҳибсга олинган талабалар озод қилинишини сўраб намойишга чиқишди. Ўтган ой юзлаб қурбон бериган норозилик намойишларида камида 11 минг киши ҳибсга олинган.
Давомини ўқиш...100102.08.2024 10:33Бангладешдаги тартибсизликлар қурбонлари сони 187 кишига етди
Бангладешда давлат иш ўринлари учун квота тизимига қарши кенг кўламли намойишлар Олий суд ҳукумат қарорини бекор қилганига қарамасдан давом этмоқда. Тўқнашувларда камида 187 киши ҳалок бўлди. Комендантлик соати пайшанбагача узайтирилди, бутун мамлакат бўйлаб интернет ўчирилган. Бош вазир Шайх Ҳасина чекловчи чоралар вазият яхшиланмагунча давом этишини маълум қилди.
Давомини ўқиш...105824.07.2024 08:51Бангладешдаги намойишчилар 114 қурбон эвазига ўз мақсадларига эришдилар
Бангладеш Олий суди якшанба куни мамлакат бўйлаб талабалар норозилигига сабаб бўлган мустақиллик учун курашганларнинг фарзандларини давлат ишига олиш бўйича 30 фоизлик квотани бекор қилди. Охирги кунларда рўй берган оммавий тартибсизликлар натижасида камида 114 киши ҳалок бўлди.
Давомини ўқиш...118022.07.2024 10:49Қирғизистон элчихонасининг Муваққат ишлар вакили Покистон ТИВга чақирилди
Элчихона вакили Мелис Молдалиевга Қирғизистонда таҳсил олаётган покистонлик талабалар билан боғлиқ ҳодисалар ҳақидаги хабарлардан Покистон ҳукуматининг чуқур хавотири билдирилди. Шунингдек, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонда истиқомат қилаётган покистонлик талабалар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришга чақирди.
Давомини ўқиш...133120.05.2024 08:59Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ғазо бўйича сукут сақлаган машҳурларни блокламоқда
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ғазо секторида давом этаётган ваҳшийлик борасида сукут сақлаётган юлдузларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини блокламоқда. Жастин Бибер, Селена Ҳомез, Зендая, Кардашианлар, Тейлор Свифт каби юлдузлар танқид остида қолган.
Давомини ўқиш...150414.05.2024 08:20Европа Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар норозилик намойишларининг янги марказига айланди
Aпрель ойи ўрталарида AҚШнинг Колумбия университетида бошланган норозилик намойишлари бутун дунёга тарқалди. Дунёнинг турли бурчакларидан келган талабалар Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларига норозилик билдириш, шунингдек, Колумбия университетида бошланган норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаш учун ўз кампусларида тўпланишмоқда. Шу кунгача намойишлар чоғида 2500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
Давомини ўқиш...143811.05.2024 11:04Google ишчилари Исроил билан ҳамкорликка қарши намойишга чиқди
Google ходимлари Нью-Йорк ва Калифорниянинг Саннивейл шаҳарларида Исроил билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилиб намойишга чиқди. Ўн соатлик намойишлар ортидан бир қанча фаоллар полиция томонидан ҳибсга олинди.
Давомини ўқиш...143418.04.2024 09:28