22.07.2024 10:49

Бангладешдаги намойишчилар 114 қурбон эвазига ўз мақсадларига эришдилар

Бангладеш Олий суди якшанба куни мамлакат бўйлаб талабалар норозилигига сабаб бўлган мустақиллик учун курашганларнинг фарзандларини давлат ишига олиш бўйича 30 фоизлик квотани бекор қилди. Охирги кунларда рўй берган оммавий тартибсизликлар натижасида камида 114 киши ҳалок бўлди.

Қуйи суд қарорини бекор қилган Олий суд апелляция бўлими Жанубий Осиё давлатидаги давлат ишларининг 93 фоизи хизматга асосланган номзодлар учун очиқ бўлиши керак деган қарорга келди, дея хабар берди Reuters агентлигига Бангладеш бош прокурори А.М. Амин Уддин.

“Талабалар Бангладешда душанбадан бери рўй бераётган зўравонлик ва ўт қўйишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини аниқ айтишди”, – деди у телефон орқали.

"Мен ҳукуматдан зўравонлик учун жавобгарларни топиб, уларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришни сўрайман", - дея қўшимча қилди Уддин.

Пайшанба куни Бангладешда интернет узиб қўйилди, жума куни эса комендантлик соати эълон қилганди. Аскарлар армия назорат пунктлари ўрнатилган пойтахт Дакка кўчаларида патрул қилмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. 

Талабалар ҳукумат иш ўринлари учун квоталар, жумладан, Покистондан мустақиллик учун курашган фахрийларнинг қариндошлари учун 30 фоиз ўринлар ажратилишига қарши норозилик билдирганидан кейин бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликлар бошланди.

Олий суд ҳукуматга мустақиллик учун курашувчиларнинг оилалари учун иш ўринлари квотаси миқдорини 5 фоизгача камайтиришни буюрди, деди бош прокурор. Қолган 2 фоиз иш ўринлари эса ҳали ҳам соғлиғи ёмон ва ногиронлар учун мўлжалланган, дея қўшимча қилди у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.