20.05.2024 08:59

Қирғизистон элчихонасининг Муваққат ишлар вакили Покистон ТИВга чақирилди

Қирғизистон томони Покистон томонига ҳам Покистон оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида воқеа юзасидан ёлғон маълумотлар тарқатилмаслигини сўраб мурожаат қилган.

18 май куни Қирғизистоннинг Исломободдаги элчихонаси яқинида воқеа муносабати билан норозилик намойиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Покистон матбуоти.

Аввалроқ Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Бишкекдаги тартибсизликлардан сўнг покистонликлар Қозоғистонга ўтказилгани ҳақидаги маълумотни рад этган эди.

Покистон Бош вазири Шеҳбаз Шариф қарорига кўра, кеча 19 май куни Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар ва Кашмир ишлари вазири Амир Муқам Бишкекка келиши кутилаётган эди.

Покистон матбуотининг хабар беришича, ташриф давомида Покистон ТИВ раҳбари Бишкек расмийлари, шунингдек, жароҳат олган талабаларга тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида покистонлик талабалар билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг Бишкекка келиши ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.  Кеча, 19 май куни Қирғизистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган, деб ёзади АКИ пресс.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.