мусулмонлар

  • Нега айрим ўзбек нашрлари мусулмонлар хато қилишини пойлаб ўтиради?

    Ўзбекистонда ёки дунёнинг қайсидир бир қисмида мусулмонлар бирор хато иш қилса, айрим ўзбек нашрлари танга топган телбадек олди-орқасини суриштирмасдан жар солишга тушишади. Гўёки "ана, мусулмонлар шундай, буларга қўйиб берсангиз, Ўзбекистонни ҳам шу кўйга солишади", деган маънода хабарнинг асл манбалари, тафсилотларини ўрганмай туриб хабар тарқатишга киришишади. Бу нафақат журналистик этикага зид, балки ёлғон тарқатиш, жамиятда қарама-қаршилик, бўлиниш, тарафкашликни ҳам келтириб чиқаради. Ёлғондан сув ичаётган бу нашрлар ёхуд бизни қандай қилиб алдашяпти?

    Давомини ўқиш...
    447
    30.01.2025 16:00
  • Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради

    Шри-Ланка ҳукумати пандемия даврида ЖССТ исломий дафн этиш хавфсиз экани ҳақидаги кўрсатмаларига қарамасдан, COVID-19 қурбонлари мажбурий куйдирилгани учун мусулмон озчиликдан расман кечирим сўради. Мамлакат мусулмонлари кенгаши ушбу қарор ортида турган икки академик – Меттика Витҳанаге ва Чанна Жаясуманага қарши қонуний чоралар кўриш ва товон пулини ундириш чоралари кўрилишини маълум қилди.

    Давомини ўқиш...
    1058
    27.07.2024 08:59
  • Москва муфтийлиги: масжидларда маҳаллий аҳолининг улуши ортиб бормоқда

    Муҳожирларнинг Москвани тарк этиши туфайли Россия пойтахтидаги масжидларда маҳаллий аҳолининг улуши ортиб бормоқда. Москва мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, бир неча йил ичида пойтахтда 30 га яқин ибодат марказлари очилган. Миграция сиёсатининг қаттиқлашишига қарамай, намозхоналарга ташриф буюрувчиларнинг умумий сони сезиларли даражада ўзгармаган.

    Давомини ўқиш...
    1210
    22.06.2024 14:10
  • Reuters: Парижда мусулмон ота-оналар фарзандларини 200 км узоқликдаги мактабга беришга мажбур

    Париждаги мусулмонлар фарзандларини уйидан 200 километр узоқликда жойлашган мусулмон хусусий мактабида ўқитишга мажбур бўлмоқда. Бунга Франция ҳукуматининг 2017 йилдан бери камида 5 та мусулмон мактабини ёпгани ва бундай мактабларга молиявий ёрдамни тўхтатгани каби омиллар сабаб бўлмоқда.

    Давомини ўқиш...
    1256
    04.06.2024 10:13
  • Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолига эга штати суди мадрасаларни тақиқлади

    Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолига эга Уттар-Прадеш штати суди исломий мактабларни амалда тақиқлади. Ушба қарор штатдаги 25 минг мадрасада таҳсил олаётган 2,7 миллион нафар ўқувчи-талабалар ҳамда ўн минглаб ўқитувчиларга тааллуқли. Ҳиндистон мусулмонлари суд қарорига қарши норозилик билдирмоқда.

    Давомини ўқиш...
    1704
    04.04.2024 08:31
  • Британияда турмуш даражаси тушиб кетгани маълум қилинди

    Muslim Aid халқаро мусулмонлар хайрия жамғармаси директори Халид Жавид Британияда қашшоқлик мисли кўрилмаган суръатда ўсаётгани, унинг ташкилоти масжидларда тарқатаётган озиқ-овқат ёрдамини олишга мусулмон бўлмаганлар ҳам келаётганини маълум қилди.

    Давомини ўқиш...
    1620
    23.03.2024 10:24
  • "Мусулмонлар европаликларнинг жиноятлари учун бадал тўлашмоқда" - Аббат Пьер

    Сўнгги кунларда француз ижтимоий тармоқларида таниқли француз сиёсатчиси, католик руҳонийси ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аббат Пьернинг 1993 йилда берган интервьюсидан парча тарқалди. Унда диний, ижтимоий ва сиёсий арбоб европаликларнинг яҳудийларга қарши жиноятлари учун мусулмонларни бадал тўлаётгани айтилади.

    Давомини ўқиш...
    1449
    22.03.2024 11:31
  • Истанбулдаги собиқ Отатурк аэропорти ўрнида дунёдаги энг катта технопарк очилади

    Истанбулдаги собиқ Отатурк аэропорти терминали ҳудудида дунёдаги энг катта технопарк очилади. Бу ерда болалар ва ўсмирлар дастурий таъминот, фан ва техника бўйича бепул ўқитилади, болаларга турли тажрибаларни амалга ошириш учун шароитлар яратилади. Олимлар, муҳандислар, тадбиркор ва талабалар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, инновациялар учун муҳит яратилади.

    Давомини ўқиш...
    1980
    18.03.2024 12:19
  • Мусулмон ташкилотлари Халқаро исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан баёнот берди

    Мусулмон ташкилотлари 15 март - Халқаро исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан халқаро ҳамжамиятни Исроил, Ҳиндистон, Хитой ва Франция ҳукуматлари томонидан содир этилаётган исломофобик бошбошдоқликларга эътибор қаратишга чақирди.

    Давомини ўқиш...
    1647
    16.03.2024 10:06
  • БМТ: Сурияда 16,7 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож

    Сурияда фуқаролик уруши бошланганига 13 йил тўлди. Бу муддат давомида 306 мингдан зиёд суриялик ҳалок бўлди, 5 млн дан ортиқ киши қўшни давлатлардан бошпана топди, 7 млн киши эса ички қочқинга айланди. Айни пайтда 16,7 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож.

    Давомини ўқиш...
    1763
    16.03.2024 09:12
1
2
3

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.