мигрантлар

  • Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони мураккаблаштирилмоқда

    Имтиҳонда тинглаб тушуниш топшириқлари сони иккитадан тўрттагача оширилади. Имтиҳонни муваффақиятли топшириш учун мажбурий минимал балл белгиланади. Худди шундай мажбурий баллар тизими гапириш бўлими учун ҳам жорий этилган. Бу баллар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун талаб этилади. Ўзгартиришлар 2025 йил 10 июлдан кучга киради.

  • Ўзбекистонликлар кўп жиноят содир этяпти – Россия ИИВ

    Россия Ички ишлар вазири ўринбосари Виталий Яковлевнинг иддао қилишича, мамлакатдаги мигрантлар орасида энг кўп жиноятни ўзбекистонликлар содир этяпти. Унга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида хорижликларга тегишли жиноятларнинг 35,5 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келади. Бу борадаги иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда тожиклар ҳамда қирғизлар эгаллаган. Олдинроқ, Россия қамоқхоналаридаги марказий осиёликлар мажбуран урушга юборилаётгани ҳақида хабар бергандик.

    Давомини ўқиш...
    146
    13.06.2025 15:09
  • Россия хавфсизлик кучлари 20 мингдан ортиқ муҳожирни урушга жўнатди – Бастрикин

    РФ Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикиннинг айтишича, Россия фуқаролигини олган 20 мингдан ортиқ ўзбек, қирғиз ва тожик ёшлари Украинага қарши урушиш учун олдинги сафларга ташланган.

    Давомини ўқиш...
    264
    20.05.2025 16:35
  • Бастрикин рус халқини ҳақорат қилди – спикер

    Россия парламенти спикери Вячеслав Володин тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг сўзларини танқид қилди. Гап шундаки, у Санкт-Петербург халқаро юридик форумида йиғилганларга мурожаат қилиб, миграция сиёсатини қаттиқлаштириш борасида қачон тузукроқ қонунлар ишлаб чиқилишини сўраган. У ушбу мурожаатида "Госдума" ўрнига "Государственная дура" (Ҳокимиятдаги аҳмоқлар маъносида) сўзларини ишлатган. Маълумот учун, йиғилишда Бастрикин Россия фуқаролигини олган 30 мингдан ортиқ "муҳожир" аниқлангани, улардан 10 минг нафари аллақачон фронтга жўнатилганини ҳам қўшимча қилганди.

    Давомини ўқиш...
    1230
    28.06.2024 09:04

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.