31.07.2025 07:22
91

Украинага қарши жанг қилаётган 900 дан ортиқ ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди

Украина Мудофаа вазирлиги ва Бош разведка бошқармаси кўмагида ташкил этилган “Хочу жить” (“Яшашни хоҳлайман”) лойиҳаси Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 902 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифини маълум қилди. Рўйхат лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.

Қайд этилишича, Россия аввалгидек, асосан мигрантларни юқори маошли ишга алдаб жалб қиляпти – уларга қурилишда ёки армиянинг орқа бўлинмаларида ишлаш ваъдаси бериляпти. 

Шунингдек, энг катта рағбат сифатида кейинчалик Россия фуқаролиги берилиши илгари суриляпти. Бундан ташқари, Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган шахслар ҳам таҳдид ва руҳий босим остида урушга мажбурлаб юборилмоқда. 

Лойиҳага кўра, айрим ҳолларда ёш муҳожирлар “шантаж” йўли билан шартнома имзолашга мажбурланган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.