24.06.2025 11:56
33

Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони мураккаблаштирилмоқда

Россияда патент ёки яшаш учун рухсатнома олишни истаган муҳожирлар учун рус тили имтиҳонлари мураккаблаштирилади. 

“Рособрнадзор”нинг маълум қилишича, имтиҳонда тинглаб тушуниш топшириқлари сони иккитадан тўрттагача оширилади. Имтиҳонни муваффақиятли топшириш учун мажбурий минимал балл белгиланади. Худди шундай мажбурий баллар тизими гапириш бўлими учун ҳам жорий этилган. Бу баллар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун талаб этилади. Ўзгартиришлар 2025 йил 10 июлдан кучга киради.

Бундан ташқари, 2025 йил 23 июндан бошлаб имтиҳонлар учун саволлар банки икки баравар кўпайтирилиши айтилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.