курск вилояти
Украина Курск вилоятидаги позицияларини бой бермоқда
Украина август ойида босиб олинган Россия ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини бой берди. Россия Киев юришини тўхтатиш учун Курск вилоятига 59 мингга яқин аскарини жойлаштирган. Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг 11 мингга яқин аскари ҳам Россияни қўллаб-қувватлаш учун Курск вилоятига келган.
Давомини ўқиш...32326.11.2024 10:26Путин Курск вилоятида 2 минг украин аскари қамалда қолганини эълон қилди
Россия президенти Владимир Путин Курск вилоятига бостириб кирган Украина Қуролли кучларининг айрим бўлинмалари қуршовга олингани ва йўқ қилинаётганини билдирди. Бундан ташқари, у Россия армияси Украинадаги бутун фронт чизиғи бўйлаб олдинга силжишда давом этаётганини таъкидлади. Украина томони ҳозирча унинг баёнотларига муносабат билдиргани йўқ.
Давомини ўқиш...61125.10.2024 10:33Курск вилоятидаги вазият қандай?
Россия қўшинлари 10 га яқин аҳоли пунктини қайтариб олди, дея маълум қилди генерал-майор Апти Алаудинов. Турли манбалар ҳам Россиянинг қарши ҳужумга ўтганини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, рус қўшинлари тахминан 150 кв км майдонда олдинга силжиган.
Давомини ўқиш...92812.09.2024 11:45Бош қўмондон: Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги 100 та аҳоли манзилини назоратига олди
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский айни пайтда Россиянинг Курск вилоятида 1294 кв км майдон ҳамда 100 та аҳоли манзили назорат остига олинганини маълум қилди. Шунингдек, 594 нафар рус аскари асирга тушган.
Давомини ўқиш...83128.08.2024 13:39Россия: Украина қўшинларининг Брянск вилоятига бостириб киришга уриниши тўхтатилди
Россия украин қўпорувчилик-разведка гуруҳи Брянск вилоятининг Климовский тумани ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлганини маълум қилди. Иддаога кўра, ушбу уриниш Россия ФСБ ва Қуролли Кучлари томонидан бартараф этилган.
Давомини ўқиш...92922.08.2024 09:02Курск вилоятидаги ҳужумларда 17 киши ҳалок бўлди
Охирги маълумотларга кўра, Украина қуролли кучлари ҳужумлари оқибатида Россиянинг Курск вилоятида 17 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 140 дан ортиғи жароҳатланган. Яраланганларнинг 75 нафари касалхонага ётқизилган.
Давомини ўқиш...94120.08.2024 13:12Россия Украина ҳудудидан Курск вилоятига 5 минг нафар ҳарбий хизматчини кўчирди
Россия ҳарбий қўмондонлиги украин армияси босқинини қайтариш учун Украинадаги фронт чизиғидан 5 минг аскардан иборат гуруҳни Курск вилоятига кўчирди. Улар асосан Донецк вилояти ва стратегик аҳамияти камроқ бўлган ҳудудлардан Россияга қайтарилган. Мутахассислар Россияга Украина ҳужумларини бартараф этиш учун камида 20 минг нафар яхши тайёргарликдан ўтган ҳарбийлар кераклигини таъкидламоқда.
Давомини ўқиш...105519.08.2024 14:36Курск вилоятида яна юздан ортиқ рус аскари асирга олинди
Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирган украин қўшинлари 14 куни бир мартада 102 нафар рус ҳарбийларини асирга туширди. Украина Хавфсизлик хизматининг “разведка бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилган махсус операция чоғида Россия Қуролли Кучларининг 488-гвардия мотоўқчилар полки ва чеченистонликлардан иборат “Ахмат” бўлинмаси аскарлари таслим бўлган.
Давомини ўқиш...109515.08.2024 14:34Зеленский: Украина Россиянинг Курск вилоятидаги 74 та аҳоли манзилини назоратга олди
Украина президенти Владимир Зеленский украин қўшинлари Россиянинг Курск вилояти ҳудудидаги операцияси давом этаётгани, 6 августдан буён РФ ҳудудидаги 74 та аҳоли манзилини ўз назоратига олганини маълум қилди. Украин армияси маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина қуролли кучлари турли йўналишларда 1 километрдан 3 километргача олдинга силжиган.
Давомини ўқиш...107414.08.2024 07:15Украина армияси бош қўмондони: Россиянинг 1000 кв. км. майдонини қўлга киритдик
Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский илк бор украин қуролли кучларининг Курск вилоятидаги амалиётига изоҳ берди. “Айни пайтда Россия Федерациясининг 1000 кв. км. га яқин майдони назоратимиз остида”, - деди у.
Давомини ўқиш...112913.08.2024 08:48