исломофобия

  • Исломни қабул қилган K-pop хонандаси ватанида исломофобияга дуч келди

    2019 йилда Исломни қабул қилган ва яқинда масжид қуриш режаларини эълон қилган кореялик таниқли эстрада қўшиқчиси ва “ютубер” Дауд Ким Инчеон шаҳрида масжид режасини амалга оширишда кўплаб тўсиқларга дуч келмоқда. Масжид қурилишига маҳаллий аҳоли қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда.

  • Италияда мусулмонлар масжид учун шаҳар маъмурияти билан курашмоқда

    Италиянинг Монфалконе шаҳри мусулмонлари диний жамоатнинг жамоавий ибодат қилишига тўсқинлик қилаётган исломофоб маъмуриятга қарши курашни давом эттирмоқда. Ўта ўнг партия мэрининг буйруғи билан ноябрь ойидан бери шаҳар мусулмонларига икки исломий марказда намоз ўқиш тақиқланган.

  • Исломофоб аэропортда мусулмон аёлни таъқиб қилгани учун судга тортилади

    Уолтер Мартин исмли шахс Бровард округидаги Форт-Лодердейл халқаро аэропортида ҳижобли мусулмон аёлга оғзаки тажовуз қилган, уни турли беҳаё сўзлар билан ҳақоратлаган. Америка-Ислом муносабатлари кенгашининг Флорида бўлими исломофоб жангариларга қарши айбловлар қўйилишини олқишлади.

  • Австралияда исломофобияга асосланган жиноятлар сони ортмоқда

    Австралияда исломофобияга асосланган оғзаки ҳақорат, қўрқитиш, таҳдид, зўравонлик ва жисмоний куч ишлатиш кўринишидаги жиноятлар сони 7 октябрдан буён 39 бараварга ошган. Фаластин мустақиллиги тарафдори бўлган номусулмон фуқароларга ҳам таҳдидлар кузатилмоқда.

  • Венадаги бошланғич мактабларда ислом энг оммабоп динга айланди

    Таълим департаменти томонидан олиб борилган тадқиқотларда Ислом Венадаги бошланғич мактаблар ўқувчилари ўртасидаги энг оммабоп дин экани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, давлат бошланғич мактабларидаги ўқувчиларнинг 35 фоизи ўзини мусулмон, 21 фоизи католик ва 13 фоизи православ деб ҳисоблайди, 26 фоизи эса ҳеч қандай динга эътиқод қилмайди.

  • Америкалик 3 ёшли фаластинлик қизчани чўктирмоқчи бўлди

    42 ёшли техаслик аёл маст ҳолатда 3 ёшли фаластинлик қизчани чўктириб юбормоқчи бўлди, шунингдек, унинг акасига ҳам ҳужум қилди. Аёл қўлга олингач, гаров эвазига қўйиб юборилди.

  • Лондондаги масжид террор ҳужуми таҳдиди ортидан эвакуация қилинди

    Шарқий Лондон масжидига террор ҳужуми таҳдиди келиб тушгани сабабли масжид ва яқин-атрофда жойлашган учта мактаб эвакуация қилинди. Таҳдид тасдиқланмади, аммо нафрат билан боғлиқ эҳтимолий жиноят бўйича тергов олиб борилмоқда. Тезкор тадбирлар натижасида масжиднинг 37 йиллик тарихида биринчи марта шом азони айтилмагани маълум қилинди.

  • Le Monde – Швецияда мусулмонларга ҳужумлар кучайгани ҳақида

    Швецияда мусулмонларга ва Исломга қарши жиноятлар сони ортиб бормоқда. Бу каби ҳодисалар бутун мамлакат миқёсида кенг тарқалган бўлиб, масжидларга ҳужум уюштириш ва ҳижобли аёлларни ҳақорат қилишдан тортиб, иш жойида ёки жамиятда Исломга қарши сўзларни айтиш кабиларда намоён бўлмоқда. “Афсуски, биз бундай ишларга ўрганиб қолганмиз”, – дейди Босния ислом уюшмаси аъзоси Мирза Бабович (66). У эски намозхонлар залида исломга қарши рамзлар чизилгани, қурилиш майдончасига чўчқа қолдиқлари ташлаб кетилгани ва дераза ойналари синдириб кетилгани каби ҳолатларни эсга олди.

  • Москва вилоятидаги Малаховка мусулмонлари масжид билан боғлиқ вазият туфайли видеомурожаат қилишди

    Москва вилоятидаги Малаховка аҳоли пунктида яшовчи мусулмонлар ҳудуддаги масжид Тергов қўмитаси ва бошқа идораларнинг доимий текширув объектига айланганидан шикоят қилиб видеомурожаат йўллашди. Уларнинг фикрича, текширувларга айрим фаолларнинг турли идораларга шикоятлари сабабли ўтказилмоқда. Бу каби фаоллар масжид автотураргоҳи нотўғри жойда жойлашгани, ўсимликларга зарар етказилаётгани, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва мусиқа тинглаш каби ҳолатлар кузатилаётганини айтиб, ибодат уйини ёпишни талаб қилмоқда.

  • Amnesty International Олимпия ўйинлари олдидан Францияда ҳижоб тақиқланганига қарши чиқди

    Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Францияни Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларида аёлларга ҳижобда қатнашишни тақиқлаб, халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилигини бузганликда айблади. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Франция спорт вазири француз спортчиларига тадбирлар вақтида диний рамзларни намойиш этиш, жумладан, рўмол тақиқланишини айтган эди.

2
3
4
5

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.