Тергов маълумотларига кўра, Кайл Уолтер Мартин Бровард округидаги Форт-Лодердейл халқаро аэропортида ҳижобли мусулмон аёлга оғзаки тажовуз қилган, деб ёзади Islamnews.

Мартин аёлга тажовузкорлик билан яқинлашиб, уни террорчи деб атаган, сўнг уни қувган ва муслима аёл Spirit Airlines рейсига чиқиш учун хавфсиз жой топмоқчи бўлганида унга беҳаё сўзларни гапирган. Бу воқеага бир неча йўловчи гувоҳ бўлган ва улардан баъзилари муслима аёлни ҳимоя қилишган. 

Америка-Ислом муносабатлари кенгашининг бош адвокати Умар Солиҳнинг айтишича, жабрланувчи Бровард округи терговчиларидан диний камситилиш каби жиноятни, айниқса аэропортда синчковлик билан тергов қилгани учун миннатдор. 

“Бирор кишини ташқи кўриниши учун (диний) таъқиб қилиш ҳар доим қабул қилиниши мумкин эмас. Биз расмийларга ушбу ҳодиса юзасидан тергов олиб борган ва айблов қўйгани учун миннатдорчилик билдирамиз”, — дея қўшимча қилди Кенгаш филиали директори Кори Сайлор.

Мавзуга алоқадор