фаластин

  • Сионистлар Ал-Ақсо масжидида Фаластин бош муфтийсини ҳибсга олди

    Бундан ташқари сионистлар жума айёмида намозхонларнинг Ал-Ақсо масжидида намоз ўқишига тўсқинлик қилмоқда. Ғарбий Соҳилда истиқомат қилувчи бир қанча ёш йигитларнинг масжидга киришига йўл қўйилмаган ҳамда бунга эътироз билдирганлар қамоққа ташланган.

    Давомини ўқиш...
    190
    25.07.2025 16:39
  • Британияда ҳамшира тарвуз шаклидаги нишон таққани учун судланди

    Лондонда ҳамшира оқ халатига тарвуз шаклидаги нишон таққани учун муаммога йўлиқди. Тиббиёт муассасасида ҳамширани "тарғибот рамзларини ноўрин таққани" учун айблашди. "исроил учун адвокатлар" ҳуқуқий ташкилоти ҳам инглиз ҳамширасининг устидан судга арз қилиб, бундай нишон тақишни антисемистик ҳаракат деб атади.

    Давомини ўқиш...
    165
    17.07.2025 17:05
  • "Миллиардлаб пуллар оч-наҳор Ғазога эмас, Трампга ҳадя қилинди"

    Ливия бош муфтийси Шайх Содиқ ал-Ғирёний араб давлатларининг АҚШ президенти Дональд Трампга катта миқдорда пул берганини танқид қилди. "Миллиардлаб пуллар Трампга шунчаки бериб юборилди. Ғазода очликдан ўлаётган болаларни қутқариш учун бир чақа ҳам сарфлашни исташмадилар", деган муфтий.

    Давомини ўқиш...
    470
    24.05.2025 10:07
  • Трамп хорижлик талабаларнинг Гарвардда ўқишини тақиқлади

    АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Гарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлади. Энди нуфузли Америка IVY League таркибига кирувчи университет хорижликларга АҚШга талабалик визаларини олиш учун зарур ҳужжатларни бера олмайди. Гарвард университети маъмурлари Трамп маъмуриятининг ҳаракатларини ноқонуний ва қасоскор, шунингдек, университетнинг академик ва тадқиқот миссиясига путур етказиш, деб атаган.

    Давомини ўқиш...
    365
    23.05.2025 16:43
  • АҚШ Фаластиндаги геноцидга шерик – конгрессмен

    АҚШ Вакиллар палатасининг Демократик партиядан аъзоси Рашида Тлаиб Қўшма Штатларни геноцидга шерикликда айблади. Унинг таъкидлашича, исроил* 64 кундан бери инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига тўсқинлик қилмоқда. Уруш жиноятчиси Бинямин Нетаняху бутун Фаластин аҳолисини мажбуран чиқариб юбориш, этник тозалаш, Ғазони бутунлай вайрон қилиш ва уни аннексия қилишни назарда тутувчи режасини яширмаяпти.

    Давомини ўқиш...
    411
    07.05.2025 13:03
  • UNRWA исроилни* инсониятга қарши жиноятда айбламоқда

    Ғазода юзага келган оғир гуманитар инқироз ортидан БМТнинг Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам Агентлиги (UNRWA) ва Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти халқаро ҳамжамиятни исроилга нисбатан қатъий чоралар кўришга чақирмоқда. UNRWA маълумотларига кўра, Ғазодаги кўплаб оилалар кунига атиги бир марталик овқат билан кун ўтказишга мажбур. Айримлар истеъмол қилиш хавфли бўлган нарсаларни ҳам емоқда.

    Давомини ўқиш...
    412
    06.05.2025 15:14
  • Ғазони қўллаган беш талаба визаси бекор қилинди

    АҚШ ҳукумати Ғазони қўллаб-қувватлагани учун яна беш нафар талабанинг визасини бекор қилган. Гарвард университети маъмурияти битирувчи талабаларнинг визаси бекор қилиниши сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирган.

    Давомини ўқиш...
    536
    09.04.2025 14:28
  • Ғазо намойишлари: аслида ички вазият қандай?

    18 март куни Исроил ҳарбий самолётлари Ғазони шафқатсизларча бомбардимон қилишни давом эттирди – бир неча кун ичида 800 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Тўққиз кунлик ҳужумдан сўнг Байт-Лаҳия шаҳридаги намойишчилар кўчаларга чиқди. Улар орасида "Геноцид йўқолсин" деган ёзувли плакатларни кўтариб олганлар бор эди, баъзилари эса фаластинлик қуролли гуруҳларга, хусусан ҲАМАСга айблов билан чиқди. Бу Исроил учун айни муддао бўлди. Фаластинлик олим, ёзувчи Абдулжавад Умар мақоласидан.

    Давомини ўқиш...
    703
    29.03.2025 08:20
  • Араб давлатлари Ғазони қайта қуриш бўйича Миср режасини қабул қилди

    Мисрда Фаластин ҳукумати илтимосига биноан фавқулодда араб саммити бўлиб ўтди. Саммит иштирокчилари Миср томонидан тайёрланган Ғазони қайта қуриш режаси ва якуний декларацияни бир овоздан қабул қилди.

    Давомини ўқиш...
    632
    05.03.2025 08:33
  • "Сафингизда бўлишни истардим". Озод этилган исроиллик асирнинг сўзлари кўпчиликни ҳайратлантирди

    Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан асирга олинган ва кейинчалик озод қилинган яҳудий Александр Турбонов тутқунликда бошидан ўтказганлари ҳақида ҳайратланарли баёнот берди. У фаластинликлар билан ўтказган 498 кунлик қамал вақтида ўзига нисбатан кўрсатилган меҳрибончиликларни эътироф этди.

    Давомини ўқиш...
    1273
    17.02.2025 12:30
1
2
3

...

7

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.