05.03.2025 08:33
296

Араб давлатлари Ғазони қайта қуриш бўйича Миср режасини қабул қилди

Кеча, 4 март куни Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси раислигида Фаластин давлати илтимосига биноан фавқулодда араб саммити бўлиб ўтди. Саммит иштирокчилари Миср томонидан тайёрланган Ғазони қайта қуриш режаси ва якуний декларацияни бир овоздан қабул қилди. 

Президент матбуот котиби Муҳаммад Шеннавийнинг айтишича, саммит чоғида араб етакчилари фаластинликларни қўллаб-қувватлаш йўлларини муҳокама қилган. Улар фаластинликларни ўз ерларидан қувиб чиқариш ёки босқинчиларнинг Фаластинни тугатиш истагини мутлақо рад этган.

Саммитда, шунингдек, Ғазо секторини унинг аҳолисини кўчирмасдан қайта қуриш бўйича Миср режаси муҳокама қилинган ва тасдиқланган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.