09.04.2025 14:28
100

Ғазони қўллаган беш талаба визаси бекор қилинди

АҚШ ҳукумати Ғазони қўллаб-қувватлагани учун яна беш нафар талабанинг визаларини бекор қилган.

Гарвард университети маъмурияти битирувчи талабаларнинг визани бекор қилиш сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирган. Шу билан бирга Гарвард халқаро идораси мунтазам текширув вақтида визанинг бекор қилинганлигини аниқлагани ва жабрланганларни ҳуқуқий ёрдам учун юборганини маълум қилган.

ТРТ нинг ёзишича, март ойидан буён АҚШ ҳукумати чет эллик талабаларни “жиддий салбий ташқи сиёсат оқибатлари”ни баҳона қилиб, оммавий ҳибсга олишни бошлаган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари қонун ўзбошимчалик билан қўлланилмоқда, талабалар асоссиз айбланмоқда, деб ҳисоблашмоқда. 

Гарвард университети ўз баёнотида айни пайтда АҚШнинг бошқа университетларида ҳам шунга ўхшаш ҳодисалар содир бўлганини билдирган.

АҚШ талабалари фуқаролигидан қатъи назар, 2023 йил октябрь ойидан бери 51 мингдан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган Исроил урушига қарши намойишларда қатнашишда давом этмоқда.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби  Марко Рубио  “Бу мутаассибларни топсам, визасини олиб қўяман”, дея огоҳлантирганди.
Бу воқеалар ортидан, Марко Рубио  300 га яқин талабанинг визаси бекор қилинганини айтган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.