23.05.2025 16:43
52
Трамп хорижлик талабаларнинг Гарвардда ўқишини тақиқлади
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Гарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлади.
АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Гарвардни “зўравонлик ва антисемитизмни рағбатлантириш” ва Хитой Коммунистик партияси билан ҳамкорлик қилишда айблаб, олийгоҳ сертификатини дарҳол бекор қилишни буюрган.
Энди нуфузли Америка IVY League таркибига кирувчи университет хорижликларга АҚШга талабалик визаларини олиш учун зарур ҳужжатларни бера олмайди. Гарвардда ўқиган халқаро талабалар бошқа университетга ўтишлари ёки мамлакатда қолиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишлари керак.
Гарвард университети маъмурлари Трамп маъмуриятининг ҳаракатларини ноқонуний ва қасоскор, шунингдек, университетнинг академик ва тадқиқот миссиясига путур етказиш, деб атаган.