07.05.2025 13:03
52

АҚШ Фаластиндаги геноцидга шерик – конгрессмен

АҚШ Вакиллар палатасининг Демократик партиядан аъзоси Рашида Тлаиб Қўшма Штатларни геноцидга шерикликда айблади.

X ижтимоий тармоғида чоп этилган баёнотида Тлаиб Исроил ҳукуматининг қарорига кескин муносабат билдирган.

Унинг ёзишича, исроил 64 кундан бери инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига тўсқинлик қилмоқда. Уруш жиноятчиси Бинямин Нетаняху бутун Фаластин аҳолисини мажбуран чиқариб юбориш, этник тозалаш, Ғазони бутунлай вайрон қилиш ва уни аннексия қилишни назарда тутувчи режасини яширмаяпти.

Тлаибнинг сўзларига кўра, Исроил бошиданоқ бу йўлни танлаган. Қўшма Штатлар эса бу геноцидда унга шерикдир.

Аввалроқ Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Ғазо секторидаги "ҳудудларни тўлиқ босиб олиш" ва улар устидан "барқарор назорат" ўрнатишни назарда тутувчи "ҲАМАСни йўқ қилиш" бўйича оператив режани тасдиқлаганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.