25.07.2025 16:39
196

Сионистлар Ал-Ақсо масжидида Фаластин бош муфтийсини ҳибсга олди

Бугун, жума куни Фаластин бош муфтийси ҳамда Ал-Ақсо масжиди воизи Шайх Муҳаммад Ҳусайн босқинчи исроил кучлари томонидан ҳибсга олинган. 

Фаластин ахборот агентлиги (WAFA)нинг хабар беришича, Шайхнинг қўлга олинишига унинг жума хутбаси пайтида Ғазодаги геноцидни қоралаши сабаб бўлган.

Бундан ташқари сионистлар жума айёмида намозхонларнинг Ал-Ақсо масжидида намоз ўқишига тўсқинлик қилмоқда. Ғарбий Соҳилда истиқомат қилувчи бир қанча ёш йигитларнинг масжидга киришига йўл қўйилмаган ҳамда бунга эътироз билдирганлар қамоққа ташланган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.