чегара
Ғазо-Миср чегарасида яна бир назорат-ўтказиш пости вақтинча очилди
Исроил Вазирлар Маҳкамаси Ғазога инсонпарварлик ёрдами учун “Керем Шалом” назорат-ўтказиш пунктини вақтинча очишга қарор қилди.
Давомини ўқиш...16.12.2023 07:48Қирғизистон ва Тожикистон яна 38 километрлик чегара бўйича келишиб олди
Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида 10-16 январь кунлари топографик ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида қирғиз-тожик давлат чегарасининг 38 километрини делимитация (умумий чегараларнинг йўналиши ва ҳолатини аниқлаш) ҳамда демаркация (чегара белгиларини кўрсатган ҳолда давлат чегарасини белгилаш) бўйича келишувга эришилди.
Давомини ўқиш...16.01.2024 17:15Тожикистон ва Қирғизистон 1,1 километрлик баҳсли чегара участкаси бўйича келишиб олди
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги баҳсли чегаранинг яна 1,1 километрини келишиб олди. Айни пайтда икки давлат ўртасидаги умумий 972 километрлик чегаранинг 889,45 километри ёки қарийб 90 фоизи аниқ белгиланган ва чегара чизиғи тортилган. Қолган қисмлари баҳсли ҳисобланади. Яъни, ҳар икки томон ҳам ўзини деб ҳисоблайдиган ҳудудлар ҳамон мавжуд.
Давомини ўқиш...19.02.2024 02:04Туркманистон ва Ўзбекистон чегара демаркацияси бўйича учрашди
Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда 1650 километрлик умумий чегарани демаркация қилиш бўйича музокаралар давом эттирилди.
Давомини ўқиш...29.02.2024 03:08Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма рўй берди
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса содир бўлгани хабар қилинди. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, тожик чўпонлари чегарадан 250-300 метргача ичкарига кириб кетган ва қирғиз чегарачиларининг талабларига бўйсунмай, уларга тош отган. Қирғизистон чегарачилари орасида қурбонлар йўқ. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Тожикистон фуқароларидан бири оёғидан яраланган.
Давомини ўқиш...07.05.2024 16:40Марказий Осиё разведка хизматлари раҳбарлари Фарғонада учрашди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, ноқонуний миграция ва контрабанда, шунингдек, бошқа трансчегаравий таҳдид ва таҳдидларга қарши курашни муҳокама қилган.
Давомини ўқиш...09.05.2024 10:50Боку ва Ереван деярли 13 км чегарани белгилаб олди
Чегаранинг муайян участкасини делимитация қилиш бўйича илк бор келишувга эришилди. Халқаро кузатувчилар икки давлат ўртасидаги музокараларда сезиларли ютуқларга эришилганини қайд этдилар. “Бу Озарбайжон Республикасининг Газах вилоятининг 4 та қишлоғи – Бағанис Айрим, Ашаги Аскипара, Хейримли ва Қизилгажили (6,5 квадрат километр) ҳудудининг Озарбайжонга қайтарилишини таъминлайди”, дейилади хабарда.
Давомини ўқиш...25.05.2024 07:15Исроил билан отишмада яна бир мисрлик ҳалок бўлди
Кеча Ғазо сектори ва Миср чегарасида содир бўлган отишмада иккинчи мисрлик аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб Middle East Eye нашри хабар берди. Нашр ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи Ислом Иброҳим Абдел Разек бўлганини аниқлади.
Давомини ўқиш...29.05.2024 08:47