Ғазо-Миср чегарасида яна бир назорат-ўтказиш пости вақтинча очилди
Исроил ҳукумати Мисрдан гуманитар ёрдам олиб кетаётган юк машиналарининг чегарадаги “Рафаҳ” ўрнига Ғазо секторидаги “Керем Шалом” назорат-ўтказиш пунктига (НЎП) қайтиши учун ушбу НЎПни вақтинча ишга туширишга рухсат берди. Бу ҳақда Исроил бош вазири идораси маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.
Ҳисоботда
Ғазо секторига шу йўл билан Мисрдан фақат инсонпарварлик ёрдами етказилиши қайд
этилган.
Бунгача
Исроил ҳукуматининг Фаластин ҳудудларидаги мувофиқлаштириш бошқармаси (COGAT)
Ғазо секторига яна 193 та гуманитар юк машинаси кириб келгани ҳақида хабар
берган эди.
ЖССТ “Керем
Шалом” ўтиш жойининг очилишини "яхши хабар" деб атади, аммо ёрдам
Ғазо секторидаги барчага етиб бориши керак
Инсонпарварлик
ёрдамларининг Ғазо шимолига, шу жумладан зўрға ишлаётган 3 касалхонага етиб
бориш ҳали ҳам "имконсиз", деди ЖССТ вакили