29.05.2024 08:47

Исроил билан отишмада яна бир мисрлик ҳалок бўлди

Чегарадаги ҳодиса ҳақидаги хабар биринчи марта душанба куни исроиллик оммавий ахборот воситалари хабар берган. Аввалига бу маълумот яширинган, бироқ кейинроқ Исроил ҳарбийлари томонидан тасдиқланиб, Миср чегарасида "отишма содир бўлган" ва тергов бошлангани маълум қилинди. 

Душанба куни кечроқ Миср армияси сўзловчиси ўзаро отишмада "чегара хавфсизлиги учун масъул шахс" ҳалок бўлганини тасдиқлади. Расмий тергов бошланганини ҳам маълум қилди.

Аскарларнинг ўлими ҳақида бошқа расмий баёнотлар берилмаган.

Таъкидлаш жоизки, шу ой бошида Ғазога бостириб кириши чоғида исроилликлар Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олганидан сўнг чегарадаги кескинлик кескин ошган. 

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктида исроиллик қўшинлар билан отишмада бир мисрлик аскар ҳалок бўлган, бошқалари яраланган эди. Исроил томонида қурбонлар йўқ.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.